Шомаҳмуд Шоҳодиевич Муҳаммаджонов (1954.27.4, Тошкент) — миниатюрачи рассом, китобат санъати устаси. Ўзбекистон БАакад. (1997). Ўзбекистон халқ рассоми (2001). Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1974). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик инутида рассом. 1970-йилларда Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида профессор Ч. Аҳмаров ва Ҳ. Сулаймонлардан рассомлик ва миниатюра санъатини ўрганди. Шарқмини-атюраси ва китобат санъати соҳасида чуқур изланишлари натижасида қад. қоғоз тайёрлаш усули ва саҳифа безагининг абри баҳор турини қайта тиклади, миниатюра соҳасида самарали ижод қилмоқда. Ўрта аср Шарқ миниатюрасига оид чуқур билим ва академик дастгоҳли рангтасвир малакалари М.нинг ўзига хос бадиий услубининг шаклланишини таъминлади: қиёфа вази-ят, имо-ишоралар, рангларнинг рамзий маънолари орқали қаҳрамонларининг руҳий ҳолатини акс эттиради, миниатюра санъатининг анъанавий тизимига замонавий муаллифнинг ўзига хос бадиий тафаккурини ҳам сингдиради. А.Қодирийнинг „Меҳробдан чаён“ асарига расмлар (1974, Тошкентдаги Адабиёт музейида), Шарқадабиёти (Фирдавсий, Низомий ва бошқа асарлари) мавзуида локли миниатюра намуналарини яратди (1983—84, Амалий санъат музейида). Китобат санъати усулида „Навоий лирикаси“ тўплами (1983, Японияда), „Калила ва Димна“ асари боблари бўйича 2 та (1985, 1991; Метрополитен музейида), М. Кошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асари (1985, Ўзбекистон тарихи музейида), „Темур ту-зуклари“ (1991) қўлёзма нусхаларини тайёрлади. „Ипак йўли ҳикоялари“ асарлар туркуми (1999) ва бошқа асарлари машҳур.

Шомаҳмуд Муҳаммаджонов

М. асарлари республика ва чет мамлакатлардаги (жумладан, Эрон, 1998, 2000; Туркия, 1999) кўргазмаларда намойиш этилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). „Шухрат“ медали билан мукофотланган (1996).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил