Шомаҳмуд Шорасулов (3-октябр 1969-йил, Тошкент шаҳри, ЎзССР) — ўзбекистонлик актёр, дубляж устаси.

Шомаҳмуд Шокаримовиш Шорасулов
Таваллуди
Шомаҳмуд Шо Шорасулов

1969-йил 3-октябр (1969-10-03) (57 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Дубляж актёри
Турмуш ўртоғи Муфаззал Шорасулова
Болалари Шомурод шорасулов, Шорасул Шорасулов, Шорустам Шорасулов

Ҳаёти

Шомаҳмуд Шорасулов 1969-йил 3-октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Шаҳардаги 165-мактабда таҳсил олган. 1991—1986-йилларда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтида таҳсил олган.

Фаолияти

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилгач, телевидениеда киномаҳсулотларни фақат ўзбек тилида эфирга узатиш зарур бўлган ва ана шу муносабат билан Шомаҳмуд Шорасулов болалар ва ўсмирлар учун эшиттиришлар муҳарририятига таклиф қилинган. У ерда профессионал актёрлар билан бирга мултипликацион, илмий оммабоп ва бадиий филмларга овоз бериб тажриба орттирган. Актёр сифатида эса „Сардор“ сериалида Исмоил образини гавдалантирган.

Дубляждаги фаолияти

Дастлабки йилларда дубляж жараёнини аввалдан ёзиб олишга вақт ва шароит бўлмагани сабабли дубляж ишлари жонли эфирда амалга оширилган. Радиода Акбарали Очилов, телевидениеда Низия Люманова кабилар устозлик қилган. Шомаҳмуд Шорасулов дубляж соҳасига ҳам салмоқли ҳисса қўшган. Жумладан, Кореянинг “Ёз ифори”, “Сарой жавоҳири”, Ҳиндистоннинг “Икки тақдир”, „Маҳабҳорат“, Туркиянинг “Оила ришталари”, Достоевский асарлари асосида Россия киноижодкорлари томонидан ишланган “Телба”, “Жиноят ва жазо”, “Ўсмир”, ББC буюртмаси асосида суратга олинган “Уруш ва тинчлик” каби сериалларни овозлаштирган. Бундан ташқари, Россиянинг “Жамила”, “Ваня тоға”, Грузиянинг “Тазарру”, “Илтижо”, “Орзу дарахти”, Эроннинг “Ёмғир”, “Самовий ёғду”, “Тилла балиқча”, “Чумчуқлар қўшиғи”, Туркиянинг “Ёввойи нок”, Ҳиндистоннинг „Салом шодлик, салом ғам“, “Апу триллогияси”, “Қўрқоқ”, “Қизил қалампир”, Италиянинг “Қизил саҳро”, “Йўл”, Япониянинг “Қумликдаги аёл”, “Расёмон” каби бадиий филмларнинг овозлаштириш жараёнига режиссорлик қилган ҳамда овоз берган[1].

Шу билан бирга аудиокитоблар лойиҳасида иштирок этиб, ўзбек халқ эртаклари, „Алпомиш“ достони, „Шум бола“ асарини овозлаштиришда иштирок этган[2][3].

Манбалар

Ҳаволалар