Shomshapalaklar
Qiyofa
Шомшапалаклар - силлиқбурун кўршапалаклар оиласи уруғи. Уз. 10–50 мм. 7 тури бор. Европа, Ғарбий, Шарқий ва Жанубий Шарқий Осиёда, малла Ш. кенг баргли ва аралаш ўрмонлар зонаси, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Жанубий Ғарбий Сибирда. жумладан, Ўзбекистонда кенг тарқатган. 1—2 та бола туғади. Ш. дарахтлар ковагига, баъзан иморатлар пештоқига уя қуради. Шомда ва кечаси фаол. Қаттиқ қанотли ҳашаротлар (мас, май қўнғизи ва бошқалар) билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Ш. мавсумий миграция қилади, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |