Shon-sharaf ordeni
Андоза:Овозли Википедия Шон-Шараф ордени — Ўзбекистон давлат мукофотларидан бири. Қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун берилади.
| Шон-шараф ордени | |
|---|---|
![]() | |
| Тури | Орден |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Таъсис этилган санаси | 30 Август 1995 |
|
| |
| Мукофотлар тартиби | |
| Кейинги (юқори) | Соғлом авлод учун ордени |
| Кейинги (қуйи) | Дўстлик ордени |
Низоми
- . „Шон-шараф“ ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар. Мустасно ҳолларда „Шон-шараф“ ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
- Орден икки даражадан иборат бўлади: 1-даражали ва 2-даражали. Орденнинг олий даражаси 1-даражадир. Мукофотлаш, қоида тариқасида, камида уч йил оралатиб: 2-даражали ва 1-даражали навбатида амалга оширилади.
- Орден билан Ўзбекистон Республикаси президенти мукофотлайди. Орден билан мукофотлаш тўғрисидаги Фармон матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Ўзбекистон Президентини „Шон-шараф“ ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.
- Орден билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан амалга оширилади.
- Орден ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан вакил қилинган бошқа шахслар топширади.
- 2-даражали „Шон-шараф“ ордени билан мукофотланган шахслар Базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар. 1-даражали „Шон-шараф“ ордени билан мукофотланган шахслар энг кам Базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ карраси миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
- Орден билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
- Орден кўкракнинг чап томонига тақилади.
- Орден билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, орден, мукофотлаш тўғрисидаги ҳужжат ва бир йўла тўланадиган пул мукофоти мукофотланганнинг оиласига топширилади.
Тавсифи
И даражали „Шон-шараф“ орденининг тавсифи


1-даражали „Шон-шараф“ ордени 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр. Орденнинг марказида зумрад ранг эмал қопланган кумуш ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида кумуш рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли кумуш ранг „И“ рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган. Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда кумуш ранг СҲОН-СҲАРАФ деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр. Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган. Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан эни 5 миллиметрли оч яшил рангли йўл, кейин эса эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган. Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр. Орден тўғноғич билан тақилади.
ИИ даражали „Шон-шараф“ орденининг тавсифи


2-даражали „Шон-шараф“ ордени кумушдан тайёрланади. Орденнинг асоси хиёл бўртма шаклдаги саккиз қиррали юлдуз кўринишида бўлиб, унинг марказидан учи тугал нурлар таралиб туради. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учлари ораси 48 миллиметр. Орденнинг марказида зумрад ранг эмал қопланган зарҳал ҳошияли қалқон ва орден асосининг рангидаги қиличлар тасвирланган. Қалқоннинг бўйи 20 миллиметр, эни 18 миллиметр. Қалқон ўртасида зарҳал рангли ярим ой ва саккиз қиррали юлдуз айлана диаметри 8 миллиметрли сатҳга жо бўлган. Қалқоннинг пастида баландлиги 3 миллиметрли зарҳал ранг „ИИ“ рақами бор. Қалқон орден асосининг рангидаги тол шохлари билан ҳошияланган. Орденнинг чап ва ўнг қисмларида симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларидаги ёйилиб турган мато жойлашган. Орденнинг қуйи қисмида қалқон тагида тўқ қизил ранг фонда зарҳал ранг СҲОН-СҲАРАФ деган ёзув ва ҳошия бор. Ҳарфларнинг баландлиги 3 миллиметр. Орденнинг орқа томони ботиқ шаклда. Пастда 1 миллиметр катталикдаги шрифт билан орденнинг тартиб рақами ёзилган. Орден эни 24 миллиметрли рангдор йўл-йўл шойи мато (лента) сирилган беш қиррали қадағич (колодка)га ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади. Матонинг ўртасидан бири-биридан эни 1 миллиметрли оқ йўл билан ажралиб турадиган эни 2 миллиметрли иккита оч яшил рангли йўл ўтган. Кейин эса икки томондан эни 1,5 миллиметрли иккита оқ, эни 4 миллиметрли иккита қизил ва эни 3 миллиметрли иккита ҳаво ранг йўллар ўтган. Матонинг четларига эни 1 миллиметрли қизил ҳошия чиқарилган. Қадағичнинг бўйи 48 миллиметр, эни 46 миллиметр. Орден тўғноғич билан тақилади.[1]
Тақдирланганлар
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мукофотларга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |