Shopur II
Шопур ИИ (?-379) — Эрон шоҳи (309—379), Сосонийлар Шопур ИИ ҳукмронлик қилган даврида давлатни мустаҳкамлаб, шоҳ ҳокимиятининг обрўсини қайта тиклади. Кушон подшолиги ва хионийларга қарши босқинчилик урушларини олиб борган (346—347). Кейинчалик хионийлар билан иттифоқ тузиб, 359—363-йилларда Рим империясига қарши курашган. Босқинчилик урушлари натижасида Рим империясининг катта қисми Сосонийлар давлати таркибига ўтган. Арманистон ҳам тўла бўйсундирилган. Шопур ИИ 369—375 йилларда кушонлар устига 2-марта юриш қилиб, ҳар 2 жангда ҳам қақшатқич зарбага учраган.
Шопур ИИ кўплаб шаҳарларга, жумладан, Суза шаҳри ўрнида Эрон Хварре Шопурга асос солган. Авесто матни махсус тафсир ва таҳрир қилиниб, яхлит китоб шаклига келтирилган.
Кейинчалик ўрта асрлар Шарқ адабиётида Шопур образи шаклланган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |