Shori Hamada
Шори Ҳамада (японча: 濵田 尚里; туғ. 1990-йил 25-сентябр, Киришима, Кагосима, Япония) — япониялик дзудочи ва самбочи, 78 кг гача ва 80 кг гача вазн тоифасида, Япония терма жамоаси аъзоси. 2014-йилда самбо бўйича Жаҳон чемпионатида ва 2018-йилда дзудо бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритди. Осиё чемпиони ва Жаҳон чемпионати ғолиби. 2020-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари чемпиони. 2018-йилда Шори Ҳамада дзудо ва самбо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи япониялик спортчи бўлди.
| Шори Ҳамада | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Таваллуд пайтидаги исми | японча: 濵田 尚里 |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1990-йил 25-сентябр Киришима, Кагосима, Япония |
| Вазни |
78 кг гача 80 кг гача |
| Спорт | |
| Қайси спорт |
самбо дзудо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Ёзги Олимпиада ўйинлари | ||
| Олтин | Токио 2020 | 78 кг |
| Кумуш | Токио 2020 | аралаш жамоа |
| Самбо бўйича Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | Нарита 2014 | 80 кг |
| Дзудо бўйича Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | Боку 2018 | 78 кг |
| Кумуш | Токио 2019 | 78 кг |
| Олтин | Токио 2019 | аралаш жамоа |
| Дзудо бўйича Осиё чемпионати | ||
| Олтин | Ҳонг Конг 2017 | 78 кг |
Фаолияти
Шори Ҳамада 10 ёшида ватани Киришимада дзудо билан шуғуллана бошлаган. 2009-йилда Кагосима шаҳридаги Кагасима қишки мактабини тамомлагандан сўнг, у Кофу шаҳридаги Жаманши Гакуин университетида ўқишни бошлади. 2013-йилдан коллежни тамомлагандан бери ЖСДФ ўқув марказида малака ошириб келмоқда.
Худди шу, 2013-йилда у халқаро рақобат фаолиятини бошлади. 2014-йилда Нарита шаҳрида (Япония) ўтказилган самбо бўйича Жаҳон чемпионатида 80 кг гача бўлган вазн тоифасида финал баҳсларида у барча жангларида ғалаба қозониб, чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди[1].
2016-йилда у Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга кирита олмади. 2017-йилда Ҳонг Конгда (Хитой) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. 2018-йилда у дзудо ва самбо бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи япониялик спортчи бўлди. 2018-йилда Боку шаҳрида (Озарбайжон) ўтказилган Жаҳон чемпионатида 78 кг гача бўлган вазн тоифасида финал баҳсларида у барча жангларида ғалаба қозониб, чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди. 2019-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Олимпиада олдидан Жаҳон чемпионатида у финалда франсиялик спортчи Маделеине Малонгага ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди. Аралаш жамоа таркибида у Жаҳон чемпиони бўлди[2].
2021-йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида у 57 кг гача вазн тоифасидаги финал жангида франсиялик спортчи Маделеине Малонгани мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[3][4].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://самбо.ру/медиа/ресулц/1403/80зҳ.пдф
- ↑ ҳттпс://www.жудоинсиде.cом/жудока/79927/Шори_Ҳамада/жудо-cареэр
- ↑ Антон Шебика. „Японская дзюдоистка Сори Хамада выиграла золото Олимпиады-2020 в Токио“ (ру). www.чампионат.cом. Қаралди: 2021-йил 29-июл.
- ↑ ҳттпс://www.олймпедиа.орг/атҳлетес/144399