Шотир

1.тар. Подшо, хон каби олий амалдорлар отини етаклаб, тутиб турувчи Навкар; Жиловдор. Шоҳларнинг олдида бўлар шотири, Ёвча бўлар йигитларнинг ботири. „Равшан“.

2. кест. Бировнинг хизматини югуриб-елиб қиладиган хизматкор; югурдак. Султон Суллоҳовнинг шотирлари типирчилашиб қолишди: бухгалтер Шотурсун Шомирзаев бир болани магазинга югуртирди. Т.Алимов, Хиргойи. - Комиссия! — деб хитоб қилибди Ғаниев. Шундан кейин шотирларнинг оёғи ерга тегмай, у ёқ-бу ёқни йиғиштиришга тушибди. С.Султонов, Бош бошлиқ.

3. диал. Хон ёки шоҳни ўтқазиб кўтариб юриладиган махсус ўриндиқ; Тахтиравон, маофа. Ичкаридан хон кўринди, уни тўрт навкар шотирда олиб келарди. Ж.Шарипов, Хоразм.

[1]

  1. ↑ Ўзбек тилининг эскирган сўзлар ўқув луғати. Норхўжаева Хуршида 2006..