Shovot kanali


Шовот канали — Хоразм вилояти ва Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги республикалараро магистрал канал. Дастлаб ХВИИ аср охирида қурилган. Тошсоқа канали тизимига кнради. Тошсоқа каналининг 34 км да қурилган узелдан бошланади. Уз. 150 км (Ўзбекистонда 78 км, Туркманистонда 72 км). Сув ўтказиш имконияти 210 м³/с (Байрамсоқа, Машинёрган ва Қорамазисоқа каналларидан олинган сув билан бирга). Хоразм вилоятининг Хонқа, Урганч, Шовот туманларида 37 минг га ва Тошҳовуз вилоятида 75 минг га ер суғорилади. 1940-йилгача канал Амударёнинг чап соҳилида ўзининг бош сув олгичига эга бўлган. 1940 да уз. 14,6 км бўлган туташтирувчи канал орқали Тошсоқа каналига уланди. 1939— 40 йилларда реконструксия қилинган. Шовот канали 3 тўғон иншоот, 1 охирги тақсимлагич узелига эга. Канал Урганч шаҳридан оқиб ўтади.
Тавсифи
Шовот каналининг узунлиги 150 км, сув оқими 210 м³/с. Суғориладиган ерларнинг умумий майдони 112 минг гектарни ташкил этади. Ўзбекистонга каналнинг 78 км узнликдаги қисми ва 37 минг гектар суғориладиган майдонлар, Туркманистонга 72 км ва 75 минг гектар ерлар тегишли. Асосан шарқий-ғарбий йўналишда шимолга бир оз қиялик билан оқади.
Амударёнинг бу бош тармоқли канали ХВИИ асрда қазилган. Майдонларни суғориш учун даставвал каналда чиғирдан фойдаланилган. 1939—1940-йилларда канал реконструксия қилинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Туркманистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |