Shovqin
Шовқин — 1) кенг маънода — нутқ ва мусиқани тўғри қабул қилишга, хордиқ чиқаришга ва ақлий меҳнатга халақит берувчи бегона товушлар. Ш. децибел билан ўлчанади. Мас, нафас олиш, баргларнинг шитирлаши 10, қаттиқ гапириш 60—70, транспортнинг шовқини 80—100, реактив самолёт овози 140—175 децибелга тенг ва ҳоказо Қаттиқ, суюқ, газсимон муҳитлардаги ҳар қандай тебранишлар, турли двигател ва механизмлар Ш.ларнинг асосий манбаидир. Машиналарнинг деталларини аниқ қилиб ишлаш, механизмларнинг товуш чиқаришини пасайтириш, товушни тўсадиган, ютадиган ва титрашни камайтирадиган воситаларни қўллаш йўли билан Ш. камайтирилади; 2) техника ва физикада даврий бўлмаган тартибсиз тебранишлар. Мас, электрон лампаларда электр токининг тартибсиз тебраниши, ўтказгичларда электронларнинг иссиқлик ҳаракати (иссиқлик Ш.и), Ер ва ер атмосферасидан, Қуёш, юлдузлар, юлдузлараро муҳит ва бошқалардан тарқалаётган иссиқлик нурланишлари (космик Ш.лар) натижасида Ш. ҳосил бўлади. шаҳрининг умумий фойдали жиҳатлари ҳам бор. Мас, радиоастрономияда частотанинг маълум диапазонидаги Ш. бўйича юлдузлар ва бошқалар космик жисмларнинг радионурланиши текширилади, ҳарбийденгиз техникасида эса сув ости қайиқ ва кемалари топилади; 3) гигиенада — одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ва турли касалликларга сабаб бўладиган товушлар. Одам организмига узоқ вақт таъсир этиши натижасида марказий асаб системаси, томирлар тонуси, ҳазм йўллари аъзолари, эндокрин системаси ва ҳоказонинг фаолияти бузилиши, қулоқ оғирлиги, карлик пайдо бўлиши мумкин. Ш. таъсирида ҳаракатнинг аниқ мувозанати бузилиб, меҳнат унумдорлиги пасаяди. Ортиқча Ш. одамни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан кучсизлантиради. Инсон учун 20—30 децибел зарарсиз ҳисобланади. Бу табиий ҳолатдир. Умуман одамга 80 децибелли Ш. рухсат этилади. Қиймати 130 децибелга тенг Ш. инсон қулоқларида оғриқ пайдо қилади, 150 децибелга етганда чидаш қийин бўлади, 180 денибелда ҳатто металл чатнаб кетади. ХХ аср 70-йилларида шаҳар кўчаларидаги Ш. 60—70 децибелни ташкил қилган, ХХИ аср бошида бу кўрсаткич 100 децибел ва бундан юқори қийматга етди.
Шаҳрининг инсон саломатлигига таъсири ҳақида ибтидоий жамоа давридан маълум. Унинг таъсирини камайтириш учун, мас, темирчилар, тунукачилар ва мисгарларнинг кечаси ишлаши тақиқланган. Рим диктатори Юлий Сезар кечалари шалдираб юрадиган араваларнинг шаҳар кўчаларида юришини тақиқлаган. Одам организмига шаҳрининг таъсирини олдини олиш учун ҳозир ҳам баъзи ташкилий, техник ва тиббий чоратадбирлар кўрилади. Аҳоли яшайдиган пунктларда шаҳрига қарши кураш чоралари: кўкаламзорлаштириш, кўча ҳаракатини тартибга солиш, транспортлар сигналини ман этиш, турар жой биноларига товуш ўтказмайдиган ойнали (мас, пласмасса, алюминий) деразалар қўйиш, лифт, насос, вентилятор каби ускуналар Ш.ини камайтириш ва ҳоказо Ишлаб чиқаришда шаҳрига қарши кураш чоралари: Ш.сиз технологик жараёнларни қўллаш, янги ускуналарни Ш. ўлчови назоратидан ўтказиш, корхона биносини товушдан изоляция қилиш, товуш ютувчи қурилиш материаллари ишлатиш ва бошқалар Шунингдек, сершовқин сех ишчилари индивидуал ҳимоя воситалари билан таъминланади. Бундай ишчилар шифокор (терапевт, отоларинголог, невропатолог) кўригидан ўтказиб турилади ва ҳоказо
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |