Shox aldamchisi
Шох алдамчиси — моноклин амфиболлар гуруҳининг энг кўп тарқалган жинс ҳосил қилувчи минерали. тахминан кимёвий таркиби Са2№[М§, Ғе]4 [А1, Ғе][(31, А1)40„]2[ОН, Ғ]2. Оксидланган Шох алдамчиси (Ғе263юқори таркибда) базалтли, хлор таркибли тури эса (С1 3% чамасида) дашкесанит деб аталади. Моноклин сингонияда кристалланади. Яшил, қора, қўнғир рангдаги чўзиқпризматик ва нотўғри шаклдаги доналар, толали агрегатлар ҳосил қилади. Қаттиқлиги 5,5—6; зичлиги 3,1—3,3 г/см3. Мўрт. Шох алдамчиси интрузив (гранодиорит, сиенит, диорит, Шох алдамчисили габбро), эффузив (андезит, базалт, порфирит) ҳамда метаморфик (амфиболит, Шох алдамчисили гнейслар ва бошқалар) тоғ жинслари учун хос. Ялтираши нометалл бўлиб, кўпинча рангли тоғ жинсларида учрайди. Шох алдамчиси — нисбатан барқарор минерал, лекин гидротермал эритмалар таъсирида хлорит, эпидот, калцит ва кварсга айланади; нураш жараёнида опал, карбонатлар ва бошқалар минералларга парчаланади. Шох алдамчиси Ўзбекистонда Ҳисор тоғларининг жан.ғарбий қисмида, Қурама, Нурота тоғлари ва бошқалар жойларда мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |