Shox parda
Шох парда — кўз ташқи қобиғининг шаффоф томирсиз қисми. Шох парданинг вазифаси ёруғлик нурларини ўтказиш ва қайтариш, шунингдек, кўзнинг ички қисмларини салбий ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Анатомияси
Шох парда диаметри ўртача 11,0 мм, қалинлиги 0,5 мм дан (ўртасида) 1,0 мм гача, нур синдириш кучи тахминан 43,0 диоптрияга тенг. Нормада шох парда шаффоф, силлиқ, ялтироқ, шарсимон ва жуда сезгир тўқима. Ноқулай ташқи омилларнинг шох пардага таъсири кўз қовоқларининг рефлектор қисқаришини келтириб чиқаради ва кўз олмасини ҳимоясини таъминлаб беради (корнеал рефлекс)[1].
Қаватлари
Шох парда 5 қаватдан иборат: олдинги эпителия, боумен мембранаси, строма, дестемет мембрана ва орқа эпителий. Олдинги қават кўп қаватли текис кератинлаштирмайдиган эпителий ҳимоя функсиясига эга ва шикастланганда кун давомида тўлиқ тикланади.
• Боумен мембранаси — олдинги эпителийнинг базал мембранаси. Механик таъсирларга чидамли.
•Строма (паренхимаси) шох парда қалинлигининг 90% ни ташкил қилади. У жуда юпқа пластинкалардан иборат бўлиб, улар орасида яссиланган ҳужайралар ва кўп сонли сезгир нерв ҳужайралари жойлашган.
•Дестеметова мембранаси — бу орқа эпителийнинг базал мембранаси. Бу инфексиянинг тарқалишида ҳимоя- барер бўлиб хизмат қилади.
•Орқа эпителия бир қават гексагонал шаклли ҳужайралардан иборат. У олдинги камера суюқлигини шох парда стромасига тушишининг олдини олади, лекин регенерацияланмайди. Шох парданинг озиқланиши томирларнинг перикорнеал тармоғи, кўзнинг олд камерасининг намлиги ва кўз ёши туфайли рўй беради. Шох парданинг шаффофлиги унинг бир хил структуралиги, қон томирларининг йўқлиги ва сувнинг таркибига боғлиқ.
Лимб соҳаси
Лимб-шох парданинг склерага ўтиш жойи. Бу кенглиги тахминан 0.75-1.0 мм бўлган шаффоф халқадир. Қалинлашган қисмиида Шлемм канали жойлашган. Лимб шох парда ва склерадаги турли патологик жараёнларни тавсифлашда, шунингдек жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда яхши минтақа бўлиб хизмат қилади.[2]
Манбалар
- ↑ Юлдашева. Ко'з анатомияси, 6, Тошкент: Чо'лпон — 8-9-бет. ИСБН 978-9943-05-869-9.
- ↑ Мухамадиев. Шох парда, Тошкент, 2020 — 40-бет. ИСБН 418-49908-2020.