Шохилак — шўрадошлар оиласига мансуб бутача. Бўйи 15—75 см, барглари яхши ривожланмаган, гуллари икки жинсли, гулёнбаргчалари йўқ, гулқўрғони 4 тишчали, чангчиси 2 та, тўпгули тиғиз, қалами, силиндрсимон ёки овалсимон, серет бошокдан иборат. Меваси юмалоқовалсимон. Уруғи туксиз, силлиқ. Ш. июл—августда гуллаб мева беради. Ўзбекистонда тақир ва шўрхок ерларда кенг тарқалган.