Shoyi instituti
"СҲОЙИ" ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон "Шойи" илмий тадқиқот институти — ипакчилик соҳасидаги илмий муассаса. "Ўзбек ипаги" уюшмаси таркибига киради. Марғилон шаҳрида жойлашган. Пилладан ажратиб олинган ипак хом ашёсини, ипак маҳсулотлари ва ипакни қайта ишлаш жараёнидаги чиқиндиларни қайта ишлашнинг технологик, иқтисодий, меъёрий ва ташкилий муаммоларини ўрганади. 1937-йил 29 июлда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. 1958-йилда ҳукумат қарори билан ипакчилик ривожланган Марғилон шаҳрига кўчирилди. институт таркибида 5 илмий лаборатория (пиллакашлик, иқтисодий, меъёрий изланишлар, чиқиндиларни қайта ишлаш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, табиий толаларга дастлабки ишлов бериш) ва ипак маҳсулотларини сертификациялаш маркази фаолият кўрсатади (2005). Тошкент шаҳрида филиали бор. институт олимлари томонидан Тошкент тўқимачилик машиналари махсус конструкторлик бюроси билан ҳамкорликда бир қатор пиллакашлик машиналари тизими (СКЕ4ВУ; КЗ150СҲЛ ва бошқалар), технологик ускуналар (СММ6, МК1, РКУ ва бошқалар) яратилди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди, 42 ихтиро учун муаллифлик гувоҳномалари олинган. институт фаолияти Э.Б.Рубинов, М.Мирзарахметов, А.Б.Новиков, М.Ш.Мирқосимов, Ф.ҚҚўқонбоев, О.АОхунбобоев, Г.А. Раҳимжонов, Г.Н.Валиев, Г.Г. Асроров каби олимлар фаолияти билан боғлиқ. институт илмий тўпламлар нашр этади. Пиллачилик ва ипакчилик бўйича бой илмий кутубхонага эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |