Шпаклёвка (нем. "куракча" сўзидан; куракча билан текислаш) — бўяшдан олдин сиртларни текислаш мақсадида суркаладиган масса. Кукун ҳолатидаги бўр, талк, оҳак, гипс ва бошқаларга алиф мой, елим, лок каби моддаларни қўшиб аралаштириш йўли билан тайёрланади. шаҳрининг локли, мойли ва елимли хиллари бўлади. шаҳрини сиртларга куракча билан суркаш жараёни шпаклёвкалаш (текислаш) деб юритилади. Ш. суркалган қатлам (одатда, 1 мм гача) қуриганидан кейингина жилвир қоғоз билан яхшилаб силлиқлаб, кейин бўялади. Локли Ш., асосан, машинасозликда, мойли ва елимли Ш. қурилишда ишлатилади.