Shtativ
Штатив (лотинча: тик турувчи, қўзғалмас) — фото ёки киносуратга олиш пайтида фотоаппарат ва киноаппаратни; геодезик, астрономик ва бошқалар асбобларни ишлатиш пайтида ўрнатиб қўйиладиган қурилма. Энг кенг тарқалган Ш. металл ёки ёғочдан ясаладиган уч оёкли керма қурилма. Унда асбобларни ўрнатиш ва маҳкамлаш мосламалари бўлади, уни пастбаланд қилиб қўйиш мумкин. Кичикроқ қўл киноаппаратларида киносуратга олиш учун операторнинг елкасига кийдирилганда елка Ш.лари ҳам бор. Фотоаппаратни стул суянчиғига, стол четига ва бошқалар тик турадиган мустаҳкам нарсаларга маҳкамлаш учун мўлжалланган мослама (струбсина) ҳам Ш. вазифасини ўтайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |