Штерн-Герлах тажрибаси: Кумуш атомларининг бир жинсли бўлмаган магнит майдони бўйлаб ҳаракатланиши ва спинига қараб юқорига ёки пастга бурилиш; (1) о'чоқ, (2) кумуш атомлари нурлари, (3) бир ҳил бо'лмаган магнит майдон, (4) классик кутилган натижа, (5) кузатилган натижа

Файл:Қуантум спин анд тҳе Стерн-Герлач эхперимент.огв Штерн тажрибаси - газ молекулаларининг иссиқлик ҳаракати тезлигини аниқлайдиган тажриба. О. Штерн амалга оширган (1920). Газларнинг кинетик назарияси асослари тўғрилигини асослаган. Тажрибада сирти кумуш қатлами билан қопланган платина симни электр токи билан қиздирилганда кумуш атомларининг буғланиши натижасида ҳосил бўлган газдан фойдаланилган. Буғланган кумуш атомлари қаршиликсиз ҳаракатланиши учун қиздириладиган сим ҳавоси сўриб олинган идишга жойлаштирилган. Атомлар дастасини ҳосил қилиш учун уларнинг йўлига ингичка тирқишли тўсиқ қўйилган. Кумуш атомлари тирқиш орқали ўтиб, жез пластинага тушган ва тирқиш қаршисида ингичка кумуш из кўринишида ўтирган. Махсус асбоб ёрдамида бутун қурилма жез пластина сиртига параллел йўналган ўқ атрофида катта бурчак тезлик билан айлантирилганда атомлар ҳаракатининг турли тезликларига тўғри келадиган атомлар сони турлича бўлиши сабабли, кумуш из ёйилади ва унинг қалинлиги ҳам турлича бўлади. Қатламнинг энг қалин соҳасига энг катта эҳтимолли тезлик билан ҳаракатланаётган атомлар ўтиради. Тажрибада айнан шу энг катта эҳтимолли тезлик аниқланган ва унинг қиймати назарий ҳисобланган қиймат билан мос тушган

Фермионлар учун айланиш қийматлари
3D model of 2 S-G analyzers in sequence, showing the path of neutrons. Both analyzers measure the z-axis
Эхп. 1 - Э'тибор беринг, иккинчи СГ анализаторида з-нейтронлар аниқланмаган