Shtokverk
Штокверк (нем.) - турли йўналишдаги рудали томирча ва зарралар билан тўлган тоғ жинслари массасини ташкил қилувчи нотўғри шаклдаги рудали тана. Ш.лар орасида майдонли ва чизиқлилари фарқланади. Уларнинг ўлчами бир неча ўн м дан бир неча км га етади. Ш.лар дарз кетган тоғ жинслари орасида айланиб юрувчи қайноқ эритмалардан таркибида металл бўлган моддаларнинг чўкиши натижасида ҳосил бўлувчи гидротермал ҳосилалар гуруҳига тааллуқли. Уларга мис, молибден, волфрам, олтин, қалай, бериллий, уран, симоб ва бошқалар металл рудалари конлари мисол бўлади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |