Шу Сасаки (талаффузи: Шу Сасакий) (японча: 佐佐木 周, Сасаки Шū?, 1991-йил 12-февралда туг`илган) япониялик профессионал футболчи. Ҳозирда Гонконг Премер-лигасида Соутҳерн жамоаси сафида майдонга тушади.

Шу Сасаки
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шу Сасаки
Таваллуд санаси 1991-йил 12-феврал (1991-02-12) (35 ёш)
Таваллуд жойи Нара, Yaponiya bayrogʻi Япония
Бўйи 1.68 м (5 фт 6 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Соутҳерн
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012-2013 КУФC2008 18 (7)
2014-2016 Блаcктоwн Спартанс 63 (18)
2017 Глобал Cебу 9 (3)
2018 Рангерс (ҲКГ) 7 (2)
2018-2020 Пегасус 16 (7)
2020- Соутҳерн 17 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2021-йил 5-май учун)

Спорт фаолияти

Кансаи университетини битиргач, Шу Сасаки университет жамоасида ўйнаган Сасаки Австралиядаги Миллий Премер-лиганинг Блаcктоwн Спартанс жамоаси билан биринчи профессионал шартномасини имзолади. Шу Сасаки улар билан 2014-йилдан 2016-йилгача ўйнаган, ўшанда клуб қуйи лигага тушиб кетган[1].

2017-йил январ ойида Сасаки Филиппин Футбол Лигаси Глобал Себу клуби билан шартнома имзолади[2]. Шу Сасаки 24-январ куни 2017-йилги Осиё Чемпионлар лигаси саралаши плей-офф босқичи доирасида Синапоренинг „Тампинес Роверс“ жамоасига қарши ўйинда дебют қилди[3]. Шу Сасаки клубдаги илк голини 5-апрел куни 2017-йилги АФC кубоги доирасида Индонезиянинг Жоҳор Дарул Таъзим жамоасига қарши ўйинда киритган.

2018-йилнинг 20-февралида Сасаки Гонконг Премер-лигасининг „Рангерс“ клуби билан шартнома имзолади. Шу Сасаки клубдаги илк голини 4-март куни РунФай жамоасига қарши ўйинда (2:2) киритди[4].

„Рангерс“ жамоаси Гонконг биринчи дивизионига тушиб кетганидан сўнг, Сасаки 2018-йилнинг 2-июлида „Пегасус“ жамоаси сафига ўтди[5].

2020-йил 8-апрелда клуб 2020-йилги коронавирус пандемияси ва 2019-20-йилги мавсумнинг тўхтатилиши сабабли харажатларни камайтиришга қарор қилгандан сўнг, Сасаки Пегасус билан ўзаро шартномани бекор қилишга рози бўлди.

2020-йил 2-майда Соутҳерн Сасаки билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ҳозирда ҳам шу жамоа билан Гонконг Премер-лигасида ўйнайди.

Манбалар

  1. ↑ „【バドミントン】賭博・桃田抹消で出場の佐々木、惜しくも敗退…男子シングルス“ (жа). Спорц Ҳочи. 2016-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-июн.
  2. ↑ Гуэрреро. „Глобал ФC аимс фор тҳе биг леагуэс оф Асиа“. Рапплер. Қаралди: 2017-йил 20-январ.
  3. ↑ „Глобал 2:0 Тампинес“. Тҳе АФC. Қаралди: 2017-йил 24-январ.
  4. ↑ „バド五輪代表、ロンドン8強の佐々木と初出場8人“ (жа). Никкан Спорц. Қаралди: 2017-йил 20-июн.
  5. ↑ „佐々木 翔/ Шо Сасаки“ (жа). ТМОНЙ Жапан Cорпоратион. 2016-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-июн.

Ҳаволалар