Шуаро сураси (арабча: سورة الشعراء‎‎, номининг маъноси — Шоирлар[8][9]) — Қуръоннинг 26-сураси. Маккий суралардан бири, 227 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 367–376[10]-саҳифасида ва 19-жузида жойлашган. 47-бўлиб нозил бўлган.

Намл ←   26–сура  → Фурқон
Шуаро сураси — سورة الشعراء
Qurʼon nusxalaridan biridagi Shuaro surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 227, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 26, qora rangda - Shuaro surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 47, 3. Rukuʼsi soni - 11; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:26, 3. Nozil boʻlish tartibi:47, 4. Rukuʼsi:11, 5. Oyati:227, 6. Porasi (Juzi):19 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Шоирлар[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 367–376[4]
Жуз 19
Сура рақами 26
Оятлар сони 227
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 11[5]
Муқаттаот ҳарфлари То, син, мим.[6]
Нозил бўлиш тартиби 47[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Намл сураси  Keyingisi 26 Oldingisi  Фурқон сураси
Нозил бўлиш тартиби
Намл сураси   Keyingisi 47 Oldingisi  Воқеа сураси
                                   

Асосий мавзуси

У Қуръоннинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган (очиқ оятлардан) иборат эслатма эканини таъкидлаш билан бошланиб, пайғамбар алайҳиссаломга мушрикларнинг иймонсизликларидан қайғурмаслик кераклигини уқтиради ва улар яқинда — Қиёмат кунида Аллоҳнинг азобига дучор бўлишлари ҳақида хабар беради.

Бу сурада ҳам аввал ўтган айрим пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиниб, уларнинг барчалари бир нарсага — якка-ю ягона Аллоҳга иймон келтириб, У зотнинг Ўзигагина итоат этишга даъват қилинганлари айтилади ва уларни ёлғончи қилган кимсаларнинг топган оқибат-ҳалокатлари тасвирланади.

Сура ниҳоясида сўз яна Қуръонга қайтиб, унинг жинлар келтирган чўпчак ё шоирлар битган шеър эмас, балки Аллоҳ томонидан Жаброил фаришта воситасида очиқ араб тилида нозил қилинган илоҳий Китоб эканлиги таъкидланади.

Бу сурадан Тангри таолонинг шоирлар ҳақидаги оятлари ҳам ўрин олгани сабабли у "Шуаро" сураси деб аталгандир.

Шоирлар ҳақида

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
Кейингиси: Намл сураси 26-сура — арабча матни Олдингиси: Фурқон сураси