Шубҳам Саранги (2000-йил 24-июнда туғилган) — ҳинд профессионал футболчиси, Ҳиндистон Суперлигасида „Одиша“ клубида ўнг қанот ҳимоячиси[2]

Шубҳам Саранги
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шубҳам Саранги[1]
Таваллуд санаси 2000-йил 24-июн (2000-06-24) (26 ёш)
Таваллуд жойи Висакҳапатнам, Ҳиндистон
Бўйи 1.79 м (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Одиша ФC|Одиша
Рақами 15
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2015-16 Минерва Пунжаб
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017-2019 Делҳи Дйнамос 9 (0)
2019- Одиша 31 (0)
Миллий терма жамоа
2016-2017 Ҳиндистон У17 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2020-йил 18-декабр учун)

Ёшлик йиллари

Саранги Висакхапатнамда туғилган. Унинг ота-оансининг асл келиб чиқиши, Одишанинг Баласоре шаҳрига бориб тақалади (ота-онаси шу ерда туғилган)[3][4]. Шубҳам Саранги тўрт ёшида оиласи Деҳлига кўчиб ўтди ва у ерда болалигидан футбол ўйнаб ўсди.[5][6] Болалигида Шубҳам Саранги Каргил уруши шаҳиди капитан Вижаянт Тҳапар хотира кубогида ўзининг Ноидадаги армия давлат мактаби учун ўйнаган. Шубҳам Саранги 2013-йилда Эронда бўлиб ўтган У14 АФC саралаш турнирида Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг, Шубҳам Саранги Ҳиндистон учун У-17 Жаҳон чемпионати лойиҳасига чақирилди ва Гоа шаҳрида машғулотларни давом эттирди. Шубҳам Саранги АИФФ томонидан ташкил этилган экспазиция сафари доирасида турли мамлакатларга саёҳат қилган. 

2015-16-йилларда Шубҳам Саранги Минерва Пунжаб ФC академияси учун ўйнади ва У-15 ва У-18 И-лигада иштирок этди ва Лигада 8 та гол урди ва Лиганинг энг яхши тўпурарлари қаторига кирди. Шундан сўнг Шубҳам Саранги Ҳиндистон миллий терма жамоаси У-17 Жаҳон чемпионати футбол жамоасида ўйнашни давом эттирди[7][8].

2018-йилда Саранги Қатарнинг „Аспире“ академиясига тўрт ойлик машғулотларга борди[9].

Клуб фаолияти

Деҳли Динамоси

2017-18-йилларда Шубҳам Саранги Деҳли Дйнамос ФC томонидан танлаб олинган. Шубҳам Саранги беш ярим ой давомида ёшларни ривожлантириш ва тайёрлаш учун Доҳада жойлашган етакчи халқаро академия бўлган Аспире академиясига юборилган.[10] Қайтиб келгач, Шубҳам Саранги 2018-2019-йилги мавсумда Деҳли Динамоси сафида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида 9 та ўйинда майдонга тушди. 

Одиша ФC

Деҳли Дйнамос ФC жамоаси билан тузган шартномаси тугаганидан кейин Шубҳам Саранги 2019-2020 мавсуми олдидан Одиша ФC жамоасига қўшилди. Шубҳам клубнинг илк мавсумида Одиша ФC сафида 17 та ўйинда майдонга тушди. Бу натижа илк мавсум учун яхши натижа бўлишига қарамай Шубҳам Саранги жамоа сафида бирорта гул ора олмади.

Манбалар

  1. ↑ „ОДИСҲА ФC АННОУНCЕД ТҲЕ НАМЕ ОФ ФООТБАЛЛЕРС АНД CАПТАИНС ФОР ИСЛ“. колкатафоотбалл.cом. 2021-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  2. ↑ „ИСЛ: Делҳи Дйнамос сигн ёунг Шубҳам Саранги - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
  3. ↑ „ИСЛ: Ҳоме бой Шубҳам Саранги тҳриллед ас фоотбалл cомес то Одиша“. Матҳрубҳуми (2019-йил 26-декабр).
  4. ↑ „Шубҳам Саранги“. Ориспорц. Қаралди: 2020-йил 9-июл.
  5. ↑ Дас. „Шубҳам Саранги : Тҳе Унтолд Сторй“. ИФТWC (2020-йил 9-июл). 2022-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  6. ↑ Саҳу. „Шубҳам Саранги: Ит’д бе дреам то шаре дрессинг роом wитҳ Жҳинган“. Кҳел Ноw (2020-йил 24-июн). 2022-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-сентябр.
  7. ↑ „Шубҳам Саранги - А продигй ин тҳе макинг - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
  8. ↑ Бҳаттачаря, Арка. „Афтер сигнинг фор Делҳи Дйнамос, Шубҳам Саранги ис реадй то пут У-17 Wорлд Cуп снуб беҳинд ҳим“ (эн-УС). Сcролл.ин. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
  9. ↑ Ритабрата Банержеэ. „Одиша ФC’с Шубҳам Саранги - Эхпериэнcе ат Аспире Аcадемй ҳелпед ме ин гроwинг ас а плаер“. Гоал.cом (2020-йил 18-ноябр). 2021-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-декабр.
  10. ↑ „ИСЛ 2017-18: Делҳи Дйнамос' Шубҳам Саранги шоотинг фор тҳе старс ас ҳе депарц фор Аспире Аcадемй стинт | Гоал.cом“ (эн). Қаралди: 2018-йил 5-октябр.

Ҳаволалар