Шучинск (қозоқча: Щучинск, ششۋچينسك) — Вилоят аҳамиятига эга курорт шаҳри, Оқмўла вилояти Бурабой туманининг маъмурий маркази. 1939-йил 20-майда шаҳар мавқеини олди. Аҳоли сони 45,253 киши (2012)[4]. Вилоят маркази саналмиш Кўкчатов шаҳридан 75 км узоқликда, Шуче кўлининг ёқасида жойлашган.

Шучинск

қоз. Щучинск
шаҳар
52°56′0″Н 70°12′0″Э / 52.93333°Н 70.20000°Э / 52.93333; 70.20000
Мамлакат Қозоғистон
вилоят Оқмўла вилояти
Туман Бурабой тумани
Ҳукумат
Асос солинган 1939
Маркази баландлиги 395 м
Иқлим тури кескин континентал
Аҳолиси
 (2012)
45 253[1]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71636[2]
Почта индекс(лар)и 021700[3]
Автомобил коди C, 03
Shuchinsk xaritada
Shuchinsk
Шучинск
Shuchinsk xaritada
Shuchinsk
Шучинск

Саноати

Шаҳарда темир йўл ва автомобил транспортларининг корхоналари жойлашган. Заводлар: ойна (шиша) саноати, рудасиз қурилиш метериаллари, темирбетондан ишланган нарсаларни, сут заводи, гўшт комбинати, тикиш фабрикаси. Шаҳардан шимоли-шарққа томон 25 км узоқликда ҳаммага таниқли Боровое курорти жойлашган.

Ўқув юртлари

Шаҳарда Миллий Мудофа Университети — 2002-йил 21-сентябрда очилди. Қозоғистон Республикасининг мудофа вазирлигининг Чўқон Валиханов номидаги кадет корпуси. Саноат ва сайёҳлик колледжи, Шучинск Педагогика колледжи, Экология ва Ўрмон хўжалиги колледжи, Шаҳар олий тахника мактаби ва бошқалар фаолият юритмоқда.

Манбалар

Ҳаволалар