Shudring nuqtasi
Шудринг нуқтаси - маълум босим ва намликда ҳаво совиб, унда тўйинган сув буғлари ҳосил бўлиши учун зарур тра. Ҳаво намлигининг асосий тавсифларидан бири. У билан ҳаво намлигининг қийматлари аниқланади. Нисбий намлик 100% дан кам бўлганда Шудринг нуқтаси ҳар доим ҳаво трасидан пастроқ бўлади. Тра Шудринг нуқтасига келиши учун ҳаво совиши зарур. Ҳаво тўйинганда, яъни намлик 100% бўлганда Шудринг нуқтаси ҳаво трасига тенглашади. Мас, ҳаво температураси 15° да: нисбий намлик 100, 80, 60, 40% бўлиши учун Шудринг нуқтаси 15,0, 11,6, 7,3, 1,5° га тенг бўлиши керак.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |