Shuhrat Aslanov
Шуҳрат Чориевич Асланов (русча: Асланов Шухрат Чориевич) – ўзбек давлат арбоби, Қашқадарё вилояти Шўртан газ-кимё мажмуаси директори. Қарши шаҳар ҳокимлиги аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига бириктирилган инспектори, „Шуртан газ кимё мажмуаси“ масъулияти чекланган жамияти директори. 2024-йил Ўзбекситон Республикаси Марказий Сайлов комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланган[1]. „Шуҳрат медали“ соҳиби[2].
| Шухрат Асланов | |
|---|---|
| Қашқадарё вилояти Шўртан газ-кимё мажмуаси директори | |
|
Мансаб даври 2019-йил – ҳозирги вақтгача | |
|
Мансаб даври 2017-йил – 2018-йилгача | |
|
Мансаб даври 1999-йил – 2000-йилгача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1978-йил 21-январ Қарши, Қашқадарё вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Сиёсий партияси | ЎзЛиДеП |
| Таълим | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти |
| Касби | агромуҳандис |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Шухрат Асланов 1978-йил 21-январда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. ЎзЛиДеП аъзоси. 1999-йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини муваффақиятли тамомлаган. Ихтисослиги – агромуҳандис. 2023-йил „Шуҳрат медали“ билан тақдирланган[3].
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини Қарши шаҳар ҳокимлиги аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига бириктирилган инспекторлигидан бошлаган. 2000-йилдан 2001-йилгача – „Шуртан газ кимё мажмуаси“ унитар шуъба корхонаси сув таъминоти ва оқова сехи машинисти бўлиб ишлаган. Турли йилларда корхонада мас’ул лавозимларда фаолиятини олиб борган. 2017—2018-йилларда Шуртан газ кимё мажмуаси директор ўринбосари вазифасини бажарган. 2018-йилдан 2019-йилгача мажмуанинг директори вазифасини бажарувчиси сифатида ишлаган. 2019-йилда „Шуртан газ кимё мажмуаси“ масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимига тайинланган[4].
Манбалар
- ↑ „№1421 Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати а’золарини рўйхатга олиш тўғрисида“. сайлов.уз.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. ҳттпс://пресидент.уз.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. ҳттпс://пресидент.уз.
- ↑ „Бош директор“. ҳттпс://сгcc.уз. 2024-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-декабр.
