Шуҳрат Шоназарович Бобоев (1985-йил 3-декабрда туғилган) — ўзбекистонлик пара дзюдочи, 90 кг гача вазн тоифасида иштирок этади. Самбо бўйича жаҳон чемпионати медали совриндори, 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори ва 2020- йилги Ёзги Паралимпия о'йинлари иштирокчиси, Ёзги Пара-Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби ва совриндори, Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори.

Шуҳрат Бобоев
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Шуҳрат Шоназарович Бобоев
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1985-йил 3-декабр (1985-12-03) (40 ёш)
Ўзбекистон ССР
Вазни 90 кг гача
Спорт
Қайси спорт Паралимпия дзюдо

Фаолияти

2010-йилда Тошкентда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[1].

2014-йилда Инчхонда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида 90 кг вазн тоифасида финалда япониялик дзюдочи Арамицу Китадзонони мағлубиятга учратиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[2]. Ўша йили Колорадода (АҚШ) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида у ўз вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[3]. 2015-йилда Сеулда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Жаҳон ўйинларида дзюдо бўйича 90 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[4].

2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 90 кг гача вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[5][6]. 2016-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан унга Жасорат медали берилган[7].

2017-йилда Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида параспортчилар ўртасида 90 кг бўлган вазн тоифасида у финалда эронлик дзюдочи Муҳаммад Али Шаҳанини мағлуб этиб, ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[8]. Тошкентда дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 90 кг вазн тоифасида финалда кореялик дзюдочи Ю-Хан Лини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[9].

2018-йилда Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида 90 кг вазн тоифасида финалда эронлик дзюдочи Воҳид Нурига ютқазиб, кумуш медални қўлга киритган эди[10]. 2019-йили Атирауда (Қозоғистон) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 90 кг бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди[11].

2021-йилда Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида у ўз вазн тоифасида чорак финалда британиялик Эллиот Стюартга ютқазди. Такрорий баҳсда у қозоғистонлик дзюдочи Жанбота Аманжолни мағлуб эта олмади ва мусобақани якунлади[12].

Манбалар

  1. ↑ „ФИАС - Cомпетитион Ресулц“. www.самбо.cом. 2021-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  2. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Инчеон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  3. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Чампионшипс Cолорадо Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  4. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Wорлд Гамес Сеоул Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  5. ↑ ҳттпс://www.паралимпиcос.эс/арчивед/wеб/2016РИОПВ/депортес/жудо/Рио_2016_ПГ_Жудо_Ресулц_Боок_В1.1.пдф
  6. ↑ „Узбекистан такес ит алл, стуннинг жудо ресулц ат Паралймпиcс“ (эн). www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  7. ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  8. ↑ 2017-05-15 08:31:00. „Баку-2017: Два золота парадзюдоистов Узбекистана“ (ру). спорц.уз (2017-йил 15-май). Қаралди: 2021-йил 29-август.[сайт ишламайди]
  9. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан Чампионшипс Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  10. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Жакарта Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  11. ↑ „ЖудоИнсиде - ИБСА Асиан анд Оcеаниа Чампионшипс Атйрау Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  12. ↑ Токё 2020 Суммер Паралймпиc Гамес | ИПC | Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ (ПДФ), 2021-08-29да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2021-11-30