Shuhrat Daryo
Шуҳрат Дарё (асл исми: Шуҳрат Йўлдошев, 1968-йил 22-январда туғилган) — ўзбек эстрада қўшиқчиси ва бастакори. У қўшиқларини, асосан, о'збек тилида ижро этади. Бундан ташқари рус, турк, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, тожик ва форсий тилларда ҳам қўшиқлар бор. Шуҳрат Дарё эстрадада ўзига хос йўналиш барпо этишга интилади, бунинг учун ретро қўшиқлардан андоза олади. Бир қанча ўзбек филм ва сериалларига соунтреклар ижро этган.
Шуҳрат Дарё | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Шуҳрат Ё'лдошев 1968-йил 22-январ |
| Жанрлар | поп мусиқа |
| Касби | эстрада қўшиқчиси, бастакор |
| Фаолият йиллари | 1999 — ҳозиргача |
| Фуқаролиги |
|
| Ота-онаси | Йўлдошев Темир, Худойқулова Саида |
| Миллати | о'збек |
Биографияси
Шуҳрат Дарё 1968-йил 22-январда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Ўрикзор қишлоғида таваллуд топган. Отаси — Йўлдошев Темир, қишлоқда ҳисобчи бўлиб ишлаган. Онаси — Худойқулова Саида, қишлоқ мактабида 40 йил дарс берган. У Китоб шаҳридаги Навоий номидаги 3-ўрта умумтаълим мактабида, кейинчалик Китоб туманидаги мусиқий мактабда ўқиган. Мусиқага қизиқиши болалигидан бошланган. Мактабда 3-синфда ўқиган пайтида бадиий ҳаваскорлик тўгарагида илк бор қўлига олган мусиқий асбоби рубоб бўлган. Илк бор ижро этган қўшиғи хонанда Ортиқ Отажановнинг „Олтин қўлларинг“ деб номланган қўшиғи эди. Шуҳрат ижросидаги ушбу қўшиқ туман мактаблараро кўрик-танловида 1-ўрин эгаллаган. Ёш санъаткорнинг санъатга бўлган меҳри катталарни ҳам бефарқ қолдирмаган, бу уни болалар мусиқа мактабига етаклаган. Бу орада Шуҳрат бир неча бор вилоят бўйича ўтказилган танловларда иштирок этиб фахрли ИИ ва ИИИ ўринларни олишга муваффақ бўлди. Шуҳрат Йўлдошев Тошкент давлат тиббиёт институтининг даволаш факултетига ўқишга кирган ва ўқиш билан биргаликда санъатни давом эттирган. Институтнинг И курсидаёқ бадиий ҳаваскорлар ансамблига солист сифатида таклиф қилинган. Байрам ва турли тантаналардаги чиқишлари билан Шуҳрат Дарё элга танилиб борган. Институтни битирган Шуҳрат Дарё 2008-йилгача Тошкент Тиббиёт академияси ва Республика диагностика марказида ишлаган. Ҳозирги кунда „Анимато“ хусусий корхонасини юритади.
Ижоди
"Туташ тақдирлар" номли телесериалда айтилган „Юрак“ номли қўшиги орқали унинг овозини халқимиз таний бошлади. „Кўйлаклари билан чумилган қизлар“ Қўшиғи унинг ташриф қоғозига айланди. „Шабода“, „Сўзласа“, „Лолақизғалдоқ“, „Укам“, „Синфдош қиз“, „Бахор“, „Капалак“, „Оққушлар“ деб номланган қўшиқларига ишланган видеоклиплари мухлислари аудиториясини кенгайтирди. Қўшиқлари учун шеър танлашда у аксарият узи ўқиб юрган китоблардан фойдаланади. Қўшиқлари учун матн танлашда Эркин Вохидов, Абдулла Орипов, Халима Худойбердиева, Мухаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Вохид Лукмон, Зебо Мирзаева, Мархамат Мирзаева каби шоирлар Хуршид Абдурашид, Сухроб Зиё, Шаҳриёр Шавкат, Ситора Шамуродова каби ёш ижодкорлар билан ижодий ҳамкорлик қилган.
Хонанда ижросидаги қўшиқлари сони 100 дан ошган. Хонанда чиқарган албомлар қуйидагилар:
„Бахтлимисан“;
"Шаббода";
"Сўзласа";
"Юрак";
"Кел";
"Лолақизғалдоқ" (2015);
"Синфдош қиз" (2017);
"Хаёлга эрк" (2021).
Шуҳрат Дарё ижросидаги „Юрак“, „Эслатар“, „Сўзласа“, „Йиғламанг“, „Кўйлаклари билан чўмилган қизлар“, „Оққушлар“, „Капалак“, „Майлими?“, „Лолақизғалдоқ“, „Гулижон“, „Қор“, „Фаришта“, „Исмингни ёздим“, „Айсуйгулим“, „Гулимсан“, „Севги эркалаб“, „Лазизахоним“, „Тонг“, „Кўзларинг қаро“, „Жим“, „Меҳр“, „Оила“, „Ёмғир“, „Севги бечора“[1] каби тароналар халқ орасида машҳурликка эришган. Унинг 2015-йил ва 2017-йилдаги жонли ижрода ўтказган консерт датурларини интернетда эълон қилинган. 2021-йилда йилда икки маротаба баҳорда ва куз ойларида икки кундан жонли ижрода консерт дастурини мухлисларига тақдим этди.
Ютуқлари
Шуҳрат Дарё 1993-йилда олийгоҳлар ва билим юртлари ўртасида (Тошкентда) ўтказилган „Ёшлик-Наврўз“ фестивалида ИИ ўрин совриндори бўлди. Хонанданинг 1994-йил „Анор“ телетанловида марҳум шоир Муҳаммад Юсуф сўзи билан „Эй гул сени“ деб номланган шеърига мусиқа басталаб, ижро этган қўшиғи бадиий кенгаш ва томашабинлар томонидан яхши кутиб олинган. Шунда марҳум Любов Юхнова: „Сенинг қўшиғинг ҳеч кимнинг услубига ўхшамайди, биз айнан шу қўшиқни сўраб ёзилган жуда кўп хат олдик“, — деган эди. Эстрада саҳнасида хонанданинг янада ёрқинроқ чиқиши 1999-май ойида ўтказилган „Садо-99“ телефестивали бўлди. Бунда У „Бахтлимисан севгилим“ деб номланган қўшиғи билан қатнашиб ҳакамлар томонидан юқори баллга сазовор бўлди ва танловда ИИ ўринни олди. Қўшиқ Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаэва, Ўлмас Саиджонов, Дилором Омоннуллаева каби кўпгина профессионал санъаткорларга маъқул бўлган. Республика миқёсида ташкил этилган 2000-йили „Қўшиқлар байрами“ танловида ИИИ ўринни эгаллаган. 2000-йили „Ватан ҳақида қўшиқлар“ конкурсида ИИ ўрин, 2004-йили „Олтин куз“ номли муаллиф қўшиқчилар фестивалида Гран При, 2006-йилда Белгияда ўтказилган „Халқаро фолклор қўшиқ ва рақс“ фестивалида И ўрин соҳиби бўлган. Шуҳрат Дарё консертларда доим жонли ижрода куйлайди. Телевидение ва радиода, хусусан, „Ёшлар“ каналида эфирга узатилган хонанданинг қўшиқлари талайгина: булар „Мени эсла“, „Куйласин“, „Бахтлимисан“, „Эй гул“, „Мафтун бўлдим“, „Лайли“, „Кўзгули қиз“, „Мен каби севса“, „Оқар дарё“, „Ватан деб айт“, „Онажон“ кабилардир[2].
Ҳаволалар
- Шуҳрат Дарё 2017-йил консерт дастури (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-17 санасида архивланган)
- Шуҳрат Дарё Ёу тубе канали[сайт ишламайди]
- Шуҳрат Дарё телеграм канали