Шуҳрат Дурдиев (туркманча: Şöҳрат Дурдйýэw; 1982-йил 23-июнда туғилган) – туркманистонлик собиқ профессионал футболчи, ярим ҳимоячи ампуласида ўйнаган. Шуҳрат Туркманистон терма жамоаси таркибида ҳам ўйнаган.

Шуҳрат Дурдиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шуҳрат Дурдиев
Таваллуд санаси 1982-йил 23-июн (1982-06-23) (44 ёш)
Таваллуд жойи Туркманистон
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2000—2003 Кöпетдаг
2000—2001 Галкан
2003—2004 Асудалик
2005 Кöпетдаг ? (3)
2006 Ашхобод ? (1)
2006 Шўртан 1 (0)
2007 Небитчи ? (6)
2008 Алтйн Асйр
Миллий терма жамоа
2000 Туркманистон 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Шуҳрат футболчилик фаолиятининг дастлабки даврларида Ашхободнинг „Копетдаг“ ва „Галкан“ / „Асудалик“ клубларида ўйнаган. Копетдаг таркибида Туркманистон чемпионати чемпиони (2000) ва совриндори бўлган, 2001-йилги Ҳамдўстлик кубогида иштирок этган[1]. Кейинроқ 2006-йили Ашхобод, 2007-йили „Небитчи“ (Болқонобод) жамоалари таркибида Туркманистон миллий чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган. 2006-йилги мавсум қисқа муддат Ғузорнинг „Шўртан“ жамоаси сафида ўйнаган ва Ўзбекистон чемпионатида битта ўйинда иштирок этган. 2008-йили Ашхободнинг „Олтин Асир“ жамоасида тўп сурган ва мавсум якунида фаолиятини якунлаган.

Шуҳрат 18 ёшида Туркманистон терма жамоасида илк ўйинини ўтказган. 2000-йилнинг 8-октябрида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиннинг 68-дақиқсиада Зариф Эрешов ўрнига майдонга тушган ва Туркманистон терма жамоаси таркибидаги сўнгго ўйини бўлиб қолди[2].

Манбалар

Ҳаволалар