Шуҳрат Муҳаммадиев 1989-йил 29-июнда Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Қаршининг Насаф клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ҳисобланади[1].

Шуҳрат Муҳаммадиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Шуҳрат Муҳаммадиев
Таваллуд санаси 1989-йил 24-июн (1989-06-24) (37 ёш)
Таваллуд жойи Шаҳрисабз, Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 183 cм (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 75 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Oʻzbekiston Насаф
Рақами 28
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
—2009 Oʻzbekiston Машъал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2008 Oʻzbekiston Насаф 2 (0)
2008—2012 Oʻzbekiston Машъал 55 (3)
2013—2016 Oʻzbekiston Насаф 86 (3)
2017—2022 Oʻzbekiston Локомотив 93 (0)
2022 Oʻzbekiston Қизилқум 23 (0)
2023— Oʻzbekiston Насаф 37 (0)
Миллий терма жамоа
2014—2019 Oʻzbekiston Ўзбекистон 17 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 1-ноябр учун)

Фаолияти

Шуҳрат Муҳаммадиев профессионал футболдаги илк фаолиятини 2007-йили Қаршининг Насаф клубида бошлаган, ушбу клуб таркибида чемпионат давомида атиги 2та ўйинда майдонга тушади.

2009-йили у Муборакнинг „Машъал“ клубига ўтади. Ушбу клуб таркибида 4 мавсум ўйнаб, жаъми 55 та учрашувда майдонга тушади, рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилади. 2013-йилнинг февралида у Қарши клуби билан яна шартнома тузади ва то бугунги қадар ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақтга қадар у „Насаф“ таркибида 41та учрашувда тўп суриб келмоқда ва урган голлари 3 та. 2017-йилги мавсумда Тошкентнинг „Локомотив“ клуби таркибига ўтди[2]. „Темирйўлчилар“ сафида 5 мавсум давомида ажралмас ўйинчилардан бирига айланди ва клуб билан Ўзбекистон мусобоқаларидаги барча турнирларда ғолибликка эришди. 2022-йилги мавсумда Навоийнинг „Қизилқум“ клуби билан шартнома тузди[3][4]. 2023-йилги мавсумда Қаршининг „Насаф“ клуб таклифини қабул қилди ва собиқ жамоаси таркибига қайтди[5].

Терма жамоадаги фаолияти

Терма жамоадаги илк дебютини 2014-йили 27-майда Уммон терма жамоаси билан бўлган ўйинда ўтказган[6].

2015-йили Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубогида терма жамоа сафида қатнашади ва усбу чемпионатда 2 та учрашувда майдонга тушади.

Ютуқлари

Манбалар

Ҳаволалар