Муталов Шуҳрат Ахматжонович — ўзбекистонлик педагог ва давлат арбоби. 2017—2020-йилларда Тошкент кимё-технология институти ректори.

Шуҳрат Ахматжонович Муталов
Тошкент кимё-технология институти ректори
Мансаб даври
2017-йил 12-июндан – 2020-йил 16-мартгача
Ўтмишдоши Садритдин Туробжонов
Вориси Ботир Усмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1979-йил 17-май (1979-05-17) (47 ёш)
Тошкент вилояти[1]

Биографияси

1979-йил 17-май куни Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2001-йилда Тошкент кимё-технология институтини атроф-муҳит муҳофазаси мутахасислиги бўйича тамомлаган[2].

Меҳнат фаолияти

2001—2005-йилларда Тошкент кимё-технология институти саноат экологияси кафедраси асистенти, катта ўқитувчиси, 2005—2010-йиллари маркетинг хизматлари бўлими бошлиғи, 2010—2012-йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси факултети декани, 2012—2017-йиллар ўқув ишлари бўйича проректори, 2017—2020-йилларда эса ректори лавозимларида ишлаган[3].

2020-йилдан буён Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда[4].

Илмий ишлари

1 та монография ва 60 та илмий ишлар муаллифи, 4 та муаллифлик гувоҳномаси мавжуд.

Манбалар