Шуҳрат Ризаев — адабиёцҳунос, журналист, „Дўстлик“ ордени соҳиби, „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи“[1]. Ўзбекистонда амалда бўлган ёзувлар масаласидаги таклифларга асосланган „Президенга мактуб“ сарлавҳаси остида мақола муаллифи[2].

Ҳаёти ва фаолияти

Шуҳрат Ризаев 1958-йил 10-июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йили Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлаб, қатор давлат идораларида мас’ул вазифаларда ишлаган. 1995 йили “Ўзбек жадид драматургиясининг шаклланиш манбалари” мавзуида номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1980 – 1989 йилларда “Ойбек уй музейи”да катта илмий ходим, 1989 – 1995 йилларда Ўзбекистон Миллий университети катта ўқитувчиси, доценти, 1996 – 2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасида мас’ул лавозимларда, 2005 – 2007 йилларда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги та’лим бошқармаси бошлиғи, 2007 – 2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат ва Жамият қурилиши академияси кафедра мудири, 2012 йил май ойидан 2017 йил августигача “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири вазифасида, 2017 йил августидан 2024 йил 4 июнгача Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги Бош директори биринчи ўринбосари, 2024 йил 4 июндан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда.

Ижоди

Ш. Ризаевнинг ўнта монография ва илмий-адабий, илмий-ма'рифий тўпламлари, ўн тўрта дарслик ва қўлланмалар ҳамда адабиёт, театр, кино ва ижтимоий масалаларда тўрт юздан ортиқ мақоллари чоп этилган. Жумладан, „Жадид драмаси“ (1997), „Жамият кўзгуси“ (ҳаммуаллифликда, 2005), „Завқий ижодида фалклор мотивлари“ (ҳаммуаллифликда, 1987), „Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари“ (1993), „Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти“ (ҳаммуаллифликда, 2005), „Саҳна маънавияти“ (2000) каби асарлари чоп этилган. Шуҳрат Ризаев ўзининг фаолияти давомида 2017-йилда чоп этилган „Президентга мактуб“ номли мақоласида илгари сурилган

кириллни — асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштирайлик[3]

дея таклиф этилган фикри ижтиммоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди.

Асарлари

„Жадид драмаси“ (1997) „Жамият кўзгуси“ (ҳаммуаллифликда, 2005) „Завқий ижодида фалклор мотивлари“ (ҳаммуаллифликда, 1987) „Миллий уйғониш ва ўзбек филологияси масалалари“ (1993) „Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти“ (ҳаммуаллифликда, 2005) „Саҳна маънавияти“ (2000) [4]

Манбалар