Shuhrat Teshayev
Шуҳрат Жўрақулович Тешаев — 1969-йил 7-августда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида тугъилган[1]. Олим-агроном, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор[2]. 1993-йил Тошкент аграр университетини тугатган, Ма’лумоти бўйича мутахассислиги: Олим-агроном.
| Шуҳрат Тешаев | |
|---|---|
Шуҳрат Тешаев | |
| Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология бўйича биринчи ўринбосари | |
|
Мансаб даври 2012 – 2014 | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Бош вазир | Шавкат Мирзиёев |
| Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири | |
|
Мансаб даври 2014 – 2016 | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Бош вазир | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Зафар Рўзиев |
| Вориси | Зоир Мирзаев |
| Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари | |
|
Мансаб даври 2016 – 2018 | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Фарғона вилояти ҳокимиятида қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар | |
|
Мансаб даври 2018 – 2019-йил 26-феврал | |
| Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари | |
|
Мансаб даври 2019 – 2022-йил 5-сентябр | |
| Мукофотлари | Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими |
Фаолияти
1993–1996-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти аспиранти;
1996–1997-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти дефолиация ва ўсишни созловчи моддалар бўлими кичик илмий ходими;
1997–1999-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби;
1999–2002-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош раҳбарининг биринчи ўринбосари;
2002–2003-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Дефолиация ва ўсишни созловчи моддалар бўлимининг катта илмий ходими;
2003–2006-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Ўсимликлар физиологияси бўлими раҳбари;
2006–2010-йилларда Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти бош раҳбарининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
2010–2012-йилларда “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори;
2012–2014-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология бўйича биринчи ўринбосари;
2014–2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири;
2016–2018-йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори[3];
2018–2019-йилларда Фарғона вилояти ҳокимиятида қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар сифатида хизмат қилган[3][4].
2019-йил 26-февралдан 2022-йил сентябригача Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлади.
2022-йил 5-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг танқидларидан кейин Шуҳрат Тешаев фаолиятидаги камчиликлари ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Лекин янги иш жойи ҳақида ма’лумот берилмаган[5].
2021-йил 25-августда Ўзбекистон Презденти Шуҳрат Тешаевга „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими“ фахрий унвони билан мукофотлади[6]
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Первый замминистра сельского хозяйства освобожден от должности“ (Рус тилида) (2022-йил 5-сентябр). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „Шуҳрат Тешаев қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди“ (2022-йил 5-сентябр). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ 3,0 3,1 „Таржимаи ҳол: Тешаев Шуҳрат Жўрақулович“ (2016-йил 16-декабр). 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „Шухрат Тешаев назначен первым заместителем министра сельского хозяйства“ (Рус тилида) (2019-йил 27-феврал). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „Первый замглавы Минсельхоза уволен, Шухрат Ганиев и Актам Хаитов раскритикованы“ (Рус тилида) (2022-йил 6-сентябр). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
- ↑ „Президент 500 нафар юртдошимизни тақдирлади (тўлиқ рўйхат)“ (2021-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.