Шуҳрат Вафоев — 1968-йил Тошкент шаҳрида туғилган[1]. Стратегик ислоҳотлар агентлигининг бош директори[2]. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жонc Ҳопкинс университети ва Москва муҳандислик қурилиш институтини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йилнинг 28-августидаги фармонига биноан "Дўстлик" ордени билан мукофотланган[3].

Шуҳрат Вафоев
Стратегик ислоҳотлар агентлигининг бош директори
Мансаб даври
2022-йил сентябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Арипов
Президент Шавкат Мирзиёев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Тошкент
Фуқаролиги Ўзбекистон
Маълумоти Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Жонc Ҳопкинс университети ва Москва муҳандислик қурилиш институти
Мукофотлари

Фаолияти

1996—2000-йиллар оралиғида Марказий банк тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2000-йилдан 2002-йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар департаментининг бўлим бошлиғи бўлган. 2002-йилдан 2007-йилгача Жаҳон банки ҳамда Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 2007-2010-йиллар оралиғида Молия вазирлигида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 2010-йилдан 2012-йилгача ва 2017-йилдан 2018-йилгача Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлган.

2012-йилдан 2017-йилгача Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасида директорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018—2019-йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида бўлган. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019-йил 28-январдаги қарорларига мувофиқ 2019-йил январидан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва олдинги лавозимидан бўшатилди. Шунингдек, Шуҳрат Вафоев Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори вазифасини бажарган. Ушбу лавозимда 2022-йил сентябригача ишлади[1][4].

2021-йил апрелда Ўзбекистон олтин бозорларда Россия билан рақобатлашмаётганлиги ҳадида РБК га айтган[5]. 2022-йил 13-июнда Саудия Арабистонининг „Cлассера“ „Маҳараҳ Ҳуман Ресоурcес“ ва „Кдот Партнерс“ компаниялари раҳбарлари билан учрашди[6]. 2018-йил 5-июлда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито ҳамда Шуҳрат Вафоев (Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидалигида) ўртасида 262 миллион ен миқдорида грант ажратиш тўғрисидаги шартномалар имзоланган[7].

2022-йил сентябр ойидаги Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан Шуҳрат Вафоев президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори сифатидаги фаолиятини бошлади, аввалги лавозимидан озод этилди[8].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Стратегик ислоҳотлар агентлигига раҳбар тайинланди“.
  2. ↑ „Шуҳрат Вафоев Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори этиб тайинланди“ (2022-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  3. ↑ „Вазир ўринбосари Президент ҳузуридаги агентлик директори бўлди“ (2022-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  4. ↑ „Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосарлари тайинланди“ (2019-йил 28-январ). Қаралди: 10,09,2022.
  5. ↑ „Узбекистан отказался конкурировать с Россией на внешних рынках золота“ (2021-йил 26-апрел). Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.
  6. ↑ „ИТСВ: Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорлик чуқурлашмоқда“ (2022-йил 14-июн). 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  7. ↑ „Ўзбекистонликлар Японияда таҳсил олиши учун салкам 2,4 млн доллар грант ажратилди“ (2018-йил 5-июл). 2022-йил 10-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-сентябр.
  8. ↑ „Вазир ўринбосари Президент ҳузуридаги агентлик директори бўлди“ (2022-йил 9-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-сентябр.