Shuhratjon Sobirov
| Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2023-йил 3-мартдан | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Ғанижон Алимуҳамедов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 20-декабр Риштон тумани, Фарғона вилояти, ЎзССР |
| Мукофотлари |
|
| Қўшин тури | ички хизмат |
| Унвони | Генерал-маёр |
Шуҳратжон Ўринбоевич Собиров (ўзбекча: Шухратжон Уринбаевич Собиров) — ўзбек давлат арбоби. 2020—2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.
Биографияси
1960-йил 20-декабрда Фарғона вилояти Риштон туманида ҳарбийлар оиласида туғилган.
1982-йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
1982—1984-йилларда — ҳарбий хизмат.
1984—1987-йилларда — Риштон туманидаги 12-сонли қурилиш бошқармаси участка механиги.
1987—1994-йилларда — Риштон тумани ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлинмаси тезкор вакили, катта тезкор вакили, бўлинма бошлиғи.
1994–1996-йилларда — Бағдод тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.
1996–1999-йилларда — Олтиариқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.
1999–2003-йилларда — Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.
2003–2005-йилларда — Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи.
2005–2008-йилларда — Фарғона тумани ички ишлар бўлими бошлиғи.
2008–2014-йилларда — Қўқон шаҳар ҳокими.
2014–2016-йилларда — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош инспекторлар гуруҳининг бош инспектори.
2016—2017-йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.
2017—2020-йилларда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
2020-йил 16-март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган ва шу куни генерал-маёр унвонини олган[2].
2023-йил 22-феврал куни Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан бўшатилган ва Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси директори этиб тайинланган[3].
Манбалар
- ↑ „Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида“. 2023-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-март.
- ↑ „Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди“.
- ↑ „Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига янги раҳбар тайинланди“.
