Шужо ул-мулк (? 1842.5.4) -Афғонистон шоҳи (1803—09, 183942). Акаси Маҳмудшоҳни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган, лекин 1809-йил Маҳмудшоҳ томонидан тахтдан туширилган. Ш. улМ.нинг тахтни қайтариб олиш учун қилган бир неча бор уринишлари (шу жумладан, 1833—34 йилларда инглизлар ёрдамида) натижасиз тугаган. Биринчи инглизафғон уруши даври (1838—42)да инглизлар Ш.улМ.ни афғон тахтига ўтқазганлар. Мухолифатдаги гуруҳлардан бирига мансуб шахс томонидан хоин сифатида ўлдирилган.