Шужо ибн Ваҳб ал-Асадий (арабча: شجاع بن وهب الأسدي‎‎) (милодий 633-йилда вафот этган) – Исломдан олдинги даврда Муҳаммаднинг[1] кўзга кўринган саҳобаларидан бири, барча машҳур урушларда, жумладан Бадр ва Уҳуд жангида иштирок этган. Айрим манбаларда пайғамбар Муҳаммад уни ўша пайтдаги дунё шоҳларининг кўпчилигига мактуб элтувчи элчи сифатида юборганлиги ҳам тахмин қилинади[2]. Шунингдек, Имом аз-Зуҳрий ривоят қилган ҳадисда Муҳаммад Шужо ибн Ваҳбни Форс шоҳи Хусрав ИИ Парвиз ҳузурига юборган элчиси эканлиги маълум қилинади. Муҳаммад юборган мактубни шахсан Хусравга топширган ҳам айнан унинг ўзи бўлган[3].

Шужо ибн Ваҳб
арабча: شجاع بن وهب الأسدي‎‎
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 633-йил
Ямома жанги
Дини Ислом
Ота-онаси
  • Ваҳоб ибн Рабиъа (отаси)
Танилган соҳаси Саҳоба, элчи

Биографияси

Шужо ибн Ваҳбнинг асл исми Шужо, лақаби Абу Ваҳоб[4] бўлган. Отасининг исми Ваҳоб ибн Раби’а[5]. Жоҳилия даврида унинг авлодлари Қурайш қабиласининг Бану Абд-Шамс қабиласидан бўлган[5].

Шужо Исломнинг илк даврларида ушбу динни қабул қилганлардан бири эди. Макка мушрикларини қийнашга мажбур бўлган Шужо Ҳабшага ҳижрат қилган[6]. У ерда пайғамбар Муҳаммад ва Маккадаги Ислом динини қабул қилган мусулмонлар ҳақидаги гапларни эшитгач, ватан муҳаббати уни Маккага тортади. Маккага келгач, бу хабарнинг бутунлай ёлғон эканлигини кўради. Маккада бир неча кун тургач, Мадинага ҳижрат қилади. Ясрибга ҳижрат қилганидан кейин ҳазрати Авс билан диний биродарлик муносабатларини яхшилайди[2].

Элчилик вазифаси

Муҳаммад кўпгина мамлакат подшоҳларига йўллаб ёзган мактубларини юбриш учун Шужо ибн Ваҳбни элчи қилиб юборган. У Ҳорис ибн Абу Шомир ал-Гассоний ҳузурига Шужони юборган[2] ва унга мактуб йўллаган. Ҳорис Дамашқ яқинидаги „ал-Ғута“ деган жойнинг ҳукмдори бўлган. Муҳаммад унга ёзган мактубнинг илк жумлалари қуйидагича эди:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман! Расулуллоҳ Муҳаммад номидан Ҳорис ибн Абу Шомирга. Йўлга эргашган, иймон келтирган ва ҳақиқатни билган зотларга салом бўлсин. Мен сиздан Аллоҳга, ягона ва ҳеч қандай шериги бўлмаган зотга иймон келтиришингизни сўрайман. Шундан кейин ҳам сиз шоҳ бўлиб қолгайсиз[3].

Бироқ Ҳорис унинг даъватини рад этади ва Исломни қабул қилишдан бош тортади. Бироқ Ҳориснинг келини Мурай динни қабул қилиб, Шужо орқали Муҳаммадга яширинча саломлар йўллайди[3].

Ислом динининг биринчи халифаси Абу Бакрнинг даврида Шужо мунофиқ пайғамбар Мусайламага қарши бўлган Ямома жангида шаҳид бўлган[7]. У 40 ёшлардан ўтиб вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ Ибн Абд ал-Барр; Ал-Исти'āб; вол. 3, п. 138
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Ҳаятус Саҳаба; вол. 1, п. 127
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Ҳаятус Саҳаба; вол. 1, п. 136
  4. ↑ Абу Wаҳаб wас ҳис Куня; Кунияҳ ис а титле бй wҳич а партиcулар персон ис идентифиэд ас онеъс сон ор даугҳтер ор бй wҳич оне ис ассоcиатед wитҳ соме плаcе, идеа, субжеcт ор гроуп оф пеопле. А Кунияҳ ис эхпрессед ин суч а форм, „Абу Со-анд-со“ ор, „Фатҳер оф со-анд-со“ (фор wомен, „умм со-анд-со“ ор, „мотҳер оф со-анд-со“) ис литераллй усед, кунияҳ бламес а персон фор ҳис сон. Со иф онеъс наме ис Абу Wаҳаб, пеопле wилл пробаблй бе абле то гуэсс тҳат ҳе ҳас а сон намед Wаҳаб. Бут тҳис ис нот алwайс тҳе cасе; Куня ис офтен усед ин фигуративе термс ас wелл; Фор эхампле, Ҳураираҳ меанс а смалл cат, анд Муҳаммад гаве оне оф ҳис спеcиал cомпанионс а Куня cаллед Абу Ҳураираҳ (синcе ҳе алwайс ҳад а смалл cат wитҳ ҳим). Абоут Абу Бакр’с Қуниаҳ, Бакр литераллй меанс а ёунг cамел, бут ит алсо реферс то а верй ларге Араб трибе.
  5. ↑ 5,0 5,1 Али ибн ал-Атҳир; Уса ал-Габаҳ; вол. 2, п. 386
  6. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани, Ал-Иṣāбаҳ; вол. 3, п. 138
  7. ↑ Ибн Ҳажар ал-Асқалани, Ал-Иṣāбаҳ; вол. 2, п. 138