Шукриа Баракзаи (пуштуча: شکريه بارکزۍ‎‎) – афғон сиёсатчиси, журналист ва мусулмон феминист аёл, Афғонистоннинг Норвегиядаги элчиси[1]. „Йилнинг энг яхши муҳаррири“ халқаро мукофоти совриндори.

Шукриа Баракзаи

Шукриа Баракзаи, 2011-йил март
Таваллуди 1970-йил, Кобул, Афғонистон
Касби Сиёсатчи, амбассадор
Мукофотлари „Йилнинг энг яхши халқаро муҳаррири“ (Wорлд Пресс Ревиэw (Wорлдпресс.орг), 2004)
„Йил аёли“ („Wоманъс Ҳоур“ дастури, ББC Радио 4, 2005-йил декабр)

Ёшлик йиллари

Шукриа Баракзаи 1970-йилда Афғонистоннинг Кобул шаҳрида таваллуд топган.

1990-йилларда Кобул университетига ўқишга кирган. Ҳукумат ва мужоҳидлар ўртасидаги тобора кучайиб бораётган зўравонлик ҳаракатлари туфайли ўқишни тўхтатишга мажбур бўлган. 1996-йилнинг сентябр ойидаТолибон Кобулни эгаллаб олган эди. Ўша вақтга келиб, кўплаб фуқаролар, айниқса, ўқимишли ўрта табақа вакиллари мамлакатдан сургун қилинган.

Журналистикаси

Толибон режими қулагач, Шукриа Баракзаи бу имкониятдан унумли фойдаланди ва 2002-йилда миллий ҳафталик газета „Аина-Э-Зан“ (Аёллар ойнаси) газетасига асос солди. У, асосан, оналар ва чақалоқлар ўлими, Афғонистоннинг муаммоли ҳудудлари ҳақида кампаниялар олиб борди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳисоб-китобларига кўра, 2003-йилда туғруқ вақтида вафот этган аёллар сони бўйича Афғонистон дунёда биринчи ўринни қайд этди, ҳар 100 000 нафар тирик туғилган чақалоққа 1900 нафар вафот этган она тўғри келган)[2]. Баракзаининг таъкидлашича, „Болалар никоҳи, мажбурий никоҳ ва аёлларга нисбатан зўравонликка ҳалигача кенг тарқалган ва қабул қилинган амалиёт сифатида қаралади“. Феминист мамлакатдаги энг долзарб масалаларга эътибор қаратган ҳолда: „Менимча, бурқа унчалик муҳим эмас. Муҳими таълим, демократия ва эркинликдир“, дейди[3]. Шукриа Баракзаи аёллар ўртасидаги бирликни сақлашда эркаклар ҳам ўзига хос рол ўйнашини таъкидлайди[4].

Баракзаининг фикрича, Толибон режими даврида тақиқланган мобил телефонлар каби замонавий технология воситалари афғон ёшларига замонавий дунё билан интеграциялашувга ёрдам беради. Мисол учун, турли иқтидорларни кашф этувчи телевизон шоу танловлари иштирокчиларига овоз бериш учун матнли хабарлардан фойдаланиш демократик овоз бериш йўлининг қай тарзда ишлаши ва унинг фойдали томонларини кўрсатиб беришини айтади[5]. Шунингдек, у ўз лавозимидан фойдаланиб, мамлакатда матбуот эркинлиги йўқлигини, бу эса журналистлар учун катта хавф туғдиришини баралла айтди (Чегара билмас мухбирлар ташкилоти матбуот эркинлиги рўйхатида Афғонистонни 173 мамлакат ичида 156-ўринга қўйган, айниқса, аёллар масалалари бўйича, шунингдек, вилоятларда ишлаётган журналистлар учун вазият оғир эканини айтиб ўтган).

Сиёсатга аралашуви

Шукриа Баракзаи АҚШ Конгресси аъзолари ҳамда Афғонистон парламенти аъзолари билан биргаликда АҚШнинг Кобулдаги элчихонасида нонуштада қатнашмоқда, Афғонистон.

Шукриа Баракзаи толиблар қулаганидан кейин янги конституцияни муҳокама қилиш ва уни қабул қилиш учун кўрсатилган вакиллар органи – 2003-йилги Лоя Жирға аъзоси этиб тайинланади[6]. 2005-йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган сайловларда Афғонистон Миллий Ассамблеясининг қуйи палатаси – Халқ палатаси ёки Волеси Жирга аъзоси этиб сайланади. Шукриа Буракзаи ўша вақтда 249 нафар депутат орасидаги 71 нафар аёлдан бири эди[7].

Шукриа Буракзаи аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи, ўз қарашлари кетидан ўлим таҳдидига дучор бўлиши мумкин бўлган бир нечта аёл депутатлардан бири ҳисобланади[8]. Унинг қонун чиқарувчи органга нисбатан танқидлари кенг кўламли эди: „Бизнинг парламентимиз лордлардан йиғилган. Жангчилар лордлари, наркобаронлар лордлари, жиноятчилар лордлари“. Баракзаи парламентда зўравонлик таҳдидларига дуч келган, жанговарлик ҳаракатларини қоралаган яна бир аёл депутат Малалаи Жояни ҳимоя қилган ҳолда: „Фақатгина мен унга зўравонлик билан таҳдид қилган депутатлар ҳақида гапирдим, шундан кейингина унга нисбатан зўравонлар жимиб қолишди“, дейди[9]. 2014-йилнинг ноябр ойида Кобулда кетаётган конвойга қилинган худкушлик ҳужуми оқибатида Шукриа Баракзаи ҳам яраланади. Ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлади, яна 17 киши турли даражада жароҳат олади[10].

2021-йилда Кобул қулаганидан кейин Шукриа Баракзаи Афғонистондан қочиб кетади[11].

Қарашлари

2004-йилга қадар юзлаб нашрлар ва ўнлаб радиостансияларнинг ривожланиши йўлида шароит яратиб беришда халқаро ҳамжамиятнинг уларни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирар экан, Баракзаи АҚШ сиёсатининг асосий қисми бўлган қуролли гуруҳлар ва қонунбузарларнинг қўллаб-қувватланишини қоралайди. Умрининг кўп қисмини Кобулда ўтказган бўлса-да, Баракзаи пойтахт ҳақиқатда бутун мамлакатда кечаётган вазиятни ифодаламаслигини тан олади ва афғонлар дуч келаётган барча қийинчиликларда фақатгина Толибонни айблашдан бош тортади: „Афғонистон ҳақида гапирганда, мамлакатдаги барча шароитларни муҳокама қилишимиз керак. Аҳволи жуда ёмон бўлган кўплаб вилоят ва қишлоқларда Толибон режимидан олдинги давр, Толибон даври ва бугунги кун ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ“, дейди. У АҚШ президенти Бараcк Обаманинг қўшинларни кўпайтириш режасига қарши бўлиб, шунча аскар ўрнига ундан 30 000 олим ёки муҳандис сўрайди[12]. Дастлаб Баракзаи 2014-йилда Афғонистон президентлигига ўз номзодлигини қўйиш ниятида бўлади[13], ўша вақтда унинг ёши конституцияда белгиланган қоидаларга кўра, 40 ёшдан ошган эди, бироқ Баракзаи бу фикридан қайтади.

Мукофотлари

2004-йилда Wорлд Пресс Ревиэw (Wорлдпресс.орг) Шукриа Баракзаини „Йилнинг энг яхши халқаро муҳаррири“ деб эълон қилган бўлса[14], 2005-йилнинг декабр ойида ББC Радио 4 нинг „Wоманъс Ҳоур“ дастури томонидан Баракзаи „Йил аёли“ деб топилган[15].

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Амбассадор Ҳ.Э. Амбассадор Шукриа Баракзаи“. Эмбассй оф тҳе Исламиc Републиc оф Афгҳанистан, Осло, Норwай. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-май.
  2. ↑ „Аннехес бй cоунтрй (А-Ф)“, Тҳе wорлд ҳеалтҳ репорт 2005 - маке эверй мотҳер анд чилд cоунт, Wорлд Ҳеалтҳ Организатион, Новембер 25, 2005да асл нусхадан (ПДФ) архивланди
  3. ↑ „Афгҳан Эдитор Wоркс то Ребуилд Cоунтрй“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-08-11 санасида архивланган) 30 Жулй 2005 Wомен'с Э-Неwс
  4. ↑ Эбади. „Wомен & Поwер ин Cентрал Асиа (Парт 4): Роундтабле Он Тҳе Тажик, Афгҳан, анд Ираниан Эхпериэнcес“. РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй (2005-йил 29-декабр). Қаралди: 2018-йил 1-июн.
  5. ↑ „Афгҳанс ҳопе теч эмбраcе cоулд ҳелп қуэлл виоленcе“. CТВ неwс. Ассоcиатед Пресс (2009-йил 3-март). 2009-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ Можумдар. „Неw Фаcе оф Афгҳан Политиcс“. Боложи (2005-йил 9-октябр). 2010-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июн.
  7. ↑ Жасон Стазиусо. „Афгҳан теч боом: Муллаҳ эмбраcес иПҳоне“. Ассоcиатед Пресс (2009-йил 3-март). 2009-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 4-март.
  8. ↑ Cланcй Чассай. „Аcид аттаcкс анд рапе: гроwинг тҳреат то wомен wҳо оппосе традитионал ордер: Фемале МПс спеак оут ас cондитионс wорсен анд Исламисц гаин респеcтабилитй“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 22-ноябр). Қаралди: 2009-йил 8-июл.
  9. ↑ „Тҳе Медиа Репорт“. Аустралиан Броадcастинг Cорпоратион (2006-йил 22-июн). Қаралди: 2009-йил 8-июл.
  10. ↑ „Афгҳан wоман МП сурвивес cар аттаcк“. ББC Неwс (2014-йил 16-ноябр). Қаралди: 2014-йил 16-ноябр.
  11. ↑ „'И Феэл Греат Паин': Ҳоw А Формер Афгҳан Фемале Легислатор Эсcапед Тҳе Талибан“. РФЕ/РЛ. 2024-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-сентябр.
  12. ↑ Ананд Гопал. „Манй ин Афгҳанистан оппосе Обама'с трооп буилдуп планс“. Чристиан Сcиэнcе Монитор (2008-йил 2-март). 2009-йил 19-мартда асл нусхадан архивланган.
  13. ↑ „Суccессфул Афгҳан политиcиан стилл виcтим оф традитион“, 8 Марч 2009 Таипеи Тимес
  14. ↑ „Интернатионал Эдитор оф тҳе Еар Аwард“. Wорлдпресс.орг. Қаралди: 2016-йил 26-сентябр.
  15. ↑ Wомен оф тҳе Еар: Шукриа Баракзаи, ББC Радио 4.

Ҳаволалар

Викиомборда „Шукриа Баракзаи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.