Shukrullo Mirsaidov
Шукрулло Раҳматович Мирсаидов (14-феврал 1939, Хўжанд, ССРИ – 2-ноябр 2012, Тошкент, Ўзбекистон) – ССРИ давлат арбоби, ЎзССР Министрлар совети раиси (1990) [2].
| Шукрулло Раҳматович Мирсаидов | |||||
|---|---|---|---|---|---|
Шукрулло Раҳматович Мирсаидов | |||||
|
Файл:Собчак в Ташкенте.жпг Чапдан ўнгга: Шукрулло Мирсаидов, Маҳмуд Салоҳиддинов (орқароқда), Ислом Каримов, Анатолий Собчак, Владимир Путин (орқароқда), Евгений Велихов. 1991-йил. | |||||
|
Мансаб даври 1990-йил 26-мартдан – 1-ноябргача | |||||
| Ўтмишдоши | Мираҳад Мирқосимов | ||||
| Вориси | Ислом Каримов (Президент сифатида) | ||||
|
Мансаб даври 1990-йил 24-мартдан – 1992-йил 8-январгача | |||||
| Президент | Ислом Каримов | ||||
| Ўтмишдоши | лавозим та’сис этилган | ||||
| Вориси | лавозим бекор қилинган[1] | ||||
| Шахсий маълумотлари | |||||
| Таваллуди |
14-феврал 1939-йил Хўжанд, ССРИ | ||||
| Вафоти |
2-ноябр 2012-йил (73 ёшда) Тошкент | ||||
| Мукофотлари |
| ||||
Ҳаёти
1959—1963 – Тошкент вилояти план комитетида иқтисодчи, катта иқтисодчи, сектор мудири.
1963—1964 – Тошкент давлат иқтисодиёт университети каферда ассистенти.
1964—1971 – Тошкент вилояти ижроия комитети план бўлими бошлиғи.
1971—1981 – Тошкент шаҳри ижроия комитети план бўлими бошлиғи.
1981—1984 – ЎзССР давлат план комитети раисининг ўринбосари.
1984—1985 – ЎзССР статистика маркази раиси.
1985—1988 – Тошкент шаҳри ижроия комитети биринчи котиби.
1988—1989 – ЎзССР КП МК иқтисодий-ижтимоий масалалар котиби.
1989—1990 – ЎзССР Министрлар совети раисининг ўринбосари – Давлат план комитети раиси.
1990-йилда – ЎзССР Министрлар совети раиси.
1990—1991 – ЎзССР Вице-президенти.
1991-1992 – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат котиби.
1992—1993 – Инвестиция ва хорижий капитални жалб этиш фонди раиси.
1993-йилда Ўзбекистон Олий суди уни мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топиб, ҳукм чиқарган. Суд ҳукмига кўра, у Ўзбекистон вице-президенти сифатида „чет эл фуқароси – хорижий компаниялардан бирининг вакили билан шубҳали муносабатда бўлган“ ва ўз қўл остидагиларига пахта етказиб бериш бўйича республика иқтисодиётига фойда келтирмайдиган шартномалар тузиш бўйича кўрсатмалар берган. Давлатга етказилган иқтисодий зарар 5,6 миллион долларга баҳоланди. Сиёсатчи мол-мулки мусодара қилинган ҳолда, уч йил муддатга умумий тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бироқ Ўзбекистон Президентининг республика мустақиллиги эълон қилинганининг бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги фармони туфайли жазони ўташдан озод этилди.
Ўша йилнинг август ойида унга суиқасд уюштирилди. Унинг машинаси портлатилган, аммо тасодифан тирик қолган. Тез орада Россия Федерациясига кўчиб кетди. 1996-йилда ҳокимият унга ижтимоий ва сиёсий фаолият билан шуғулланишга рухсат берди. 1996-йил октабр ойида „Бирлик“, „Эрк“, „Эркин ёшлар иттифоқи“ ва бошқа баъзи ташкилотларни ўз ичига олган Ўзбекистон мухолифат кучларини мувофиқлаштириш марказига раҳбарлик қилди.
Ўз интервюларидан бирида „мустақилликдан кейин содир бўлган жамланган макроиқтисодий ўзгаришлар умуман талабга жавоб бермаганини“ таъкидлади. Шунингдек, халқни иш билан таъминлаш, интеллектуал салоҳиятни бошқариш Ўзбекистоннинг энг устувор вазифаси деб айтди.
2012-йилда Тошкент шаҳрида вафот этди.
Манбалар
- 14-fevralda tugʻilganlar
- 1939-yilda tugʻilganlar
- Xoʻjandda tugʻilganlar
- 2012-yilda vafot etganlar
- 2-noyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Xalqlar doʻstligi ordeni sohiblari
- Oʻzbekiston Bosh vazirlari
- Oʻzbekiston Vitse-prezidentlari
- Xoʻjand kishilari
- Oʻzbekiston Sovet Sotsialistik Respublikasi hukumat rahbarlari
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar


