Шукур Бурҳонов (1910.15.9 Тошкент – 1987.14.8) – Ўзбекистон ССР халқ артисти (1940). 1928-йилдан Ҳамза театрида ишлаган. 30-йиллар кўпроқ ўз замондошлари ролларини ижро этди: Ҳамза асарларидаги Ғофир („Бой ила хизматчи“), Одилбек („Холисхон“) образларида актёрнинг янги қирралари очилди. Уруш йиллари Олеко Дундич („Олеко Дундич“), Баттол („Муқанна“), Жалолиддин („Жалолиддин Мангуберди“), урушдан кейин генерал Собир Раҳимов („Генерал Раҳимов“), Максимов („Денгизчилар учун“) каби ролларни ўйнади. Кейинчалик романтик актёр, фожиавий ролларнинг моҳир устаси сифатида шуҳрат қозониб, чуқур фалсафий мазмунга эга бўлган образлар яратди: Ҳамлет, Ромео, Брут („Ҳамлет“, „Ромео ва Жулетта“, „Юлий Сезар“), Войницкий („Ваня тоға“), Мирзо Улуғбек („Мирзо Улуғбек“), шоҳ Эдип („Шоҳ Эдип“), Сулаймон ота („Қиёмат қарз“) ва бошқа ғоявий, психологик ва пластик жиҳатдан тўлақонли, романтик ҳиссиёти, кўтаринкилиги билан ажралиб турадиган монументал фожиавий роллардир. Айниқса Шоҳ Эдип роли билан Бурҳонов саҳнада катта из қолдирди. Ундаги ташвиш, дард, изтироб, туғён саҳнамасаҳна кучайиб боради. Актёр бундай кучли драматизмга, фожиавийликка ички кечинмалар, босиқ ҳаракатлар, хилма-хил маъноларни англатувчи боқишлар ва кузатишлар, ўзига хос дардли ва мусиқавий нутқтуфайли эришди. Эдип ролида актёрлик санъатидаги интеллектуаллик, эмоционаллик, романтик жўшқинликни бир-бирига пайванд қилиб, илоҳий ва азалий қисматларни фаол инкор этувчи, жамият фаравонлиги ва инсоний фазилатлар учун курашувчи буюк инсон образини яратди. Ҳамлет образида эса қайноқ қалбли, жўшқин, қудратли инсон сифатидаги фазилатларни моҳирона талқин этди. Бурҳонов ижоди ижтимоий, фалсафий ва ғоявий мазмунга тўла, уфқи кенг, кўп қиррали. У романтик, фожиавий драматик, лирик ҳарактердаги ва ҳатто сатирик ролларнинг моҳир ижрочиси. Актёр қандай рол ўйнамасин инсон такдири ва унинг ижтимоий муҳит билан муносабатини ҳаққоний тасвирлашга эришди.

Шукур Бурҳонов
Таваллуди 15-сентябр 1910-йил
Вафоти 14-август 1987-йил(1987-08-14)
(76 ёшда)
Тошкент
Мукофотлари


SSSR xalq artisti O‘zbekiston SSR xalq artisti Hamza nomidagi Oʻzbekiston SSR Davlat mukofoti

Бурҳонов ўзбек кино санъати тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшди. У яратган Қоработир („Тоҳир ва Зуҳра“), Ғофир („Бой ила хизматчи“), Шоҳ Калин („Иля Муромес“), Қаландаров („Синчалак“), Мирзо Улуғбек („Улуғбек юлдузи“), Матниёз („Узоқяқин йиллар“), Ҳусан ота („Бардош“) каби роллари рангбаранглиги, ижро маҳорати, образ талқинининг мукаммаллиги билан жаҳон кино санъатида юқори баҳоланган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1964).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

  • Олидор О., Шукур Бурханов, М., 1952; Тешабаев Дж., Геройкрупним планом, Т., 1972; Раҳмонов М., Силмилштейн Т., Шукур Бурҳонов, Т., 1974.

Ҳаволалар