Shukur Ibrohimov
Иброҳимов Шукур (1927-йил 5-март, Тошкент) — селексионергенетик олим, қишлоқ хўжалик фанлари доктори (1974), профессор (1976), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном (1972). Тошкент қишлоқ хўжалик институтини тугатган (1948). 1948—1984-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимликлар генетикаси ва физиологияси, Ғўза селексияси ва уруғчилиги, Пахтачилик илмий тадқиқот институтларида илмий ходим, лаборотория мудири (1965-йилдан), қ. ҳ. бошқаруви идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлади. ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими раиси ўринбосари (1984— 1990), „Пахта“ ИИБ бош директори (1990—1992), Ўзбекистон Пахтачилик илмий тадқиқот институти директори (1992—1995). 1995-йилдан Ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот институтида илмий маслаҳатчи ва ғўза мутагенези лаборотория мудири. Илмий ишлари ғўза селексияси, генетикаси, биологияси, уруғчилиги, агротехникаси ва бошқа масалаларга бағишланган. Иброҳимов ғўзанинг серҳосил ва раёнлаштирилган С—6029, С-6030, С-6037, С-6040, Термиз 14, Термиз 16, Қизил Равот, С—2602, Уйчи 2 ва Андижон 60 навларининг ҳаммуаллифи. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1987).
Манбалар
- Острое облучение растений, мутагенез и селексия хлопчатника, Т., 1976; Отдалённая гибридизация хлопчатника, излучение и рекомбиногенез, Т., 1985[1].
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |