Shukur Qurbon
| Шукур Қурбон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1951-йил 6-июл |
Қурбонов Шукур Олимжон о’г’ли (1951-йил 6 июл[1]) - шоир, таржимон. "До'стлик" о'рдени соҳиби.
Биография
ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факултетида ўқиди (1968–1973). Меҳнат фаолиятини “Шарқ юлдузи” журналида бошлаб (1973–1984), кейинчалик Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоят бўлимида (1984–1985), Ўзбекистон телерадиокомпаниясида (1985–2002), “Соғлом бола учун” журналида (2002–2006) хизмат қилди. Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида бош муҳаррир вазифасида ишлаб келади.
Ижоди
Шукур Қурбоннинг “Оққушлар кўли” (1978), “Соғинч дарвозаси” (1980), “Нафас” (1982), “Она тилим” (1984), “Ёз кунлари” (1986), “Ёри жоним” (1988), “Бир қалб манзараси” (1990), “Сизни Худо етказди” (1995), “Арбаъин-1” (2002), “Байрам ‒ болаларники” (2006), “Элликқалъа дафтари”, “Балиқчиликлар”, “Тоҳир Малик сабоқлари”, “Абдулла Орипов сабоқлари” (2008), “Озорингни соғиндим”, “Ҳадиси шарифлар асосида 1600 тўртлик” (2011), “Озод Шарафиддинов сабоқлари”, “Муҳаммад Юсуф сабоқлари” (2012), “Шарқ марвариди” каби шеърлар, бадиалардан иборат китоблари нашр этилди. У “Темур Малик”, “Беҳзод”, “Сўз йўли”, “Ватандан кетиш”, “Дўст”, “Анбар она”, “Онам қошидасан ёхуд синглим Муҳаббатга мактублар”, “Синглим”, “Укажонлар, сингилжонларим”, “Тинчлик тўғрисида нотинч бир қўшиқ”, “Ҳамроҳ”, “Бир қалб манзараси” каби достонлар ёзди. Шоирнинг “Устод Шоди ёхуд бастакор ҳақида ҳикоят” достони асосидаги бир соатлик радиопостановкаси Ўзбекистон радиоси “Олтин фонди”дан ўрин олди. Таржимон сифатида Ф. Петрарка, А. Пушкин, А. Мицкевич, Ж. Превер, Н. Ҳикмат, М. Лермонтов, Р. Ҳамзатов, Е. Евтушенко ва бошқа мумтоз ҳамда замонавий шоирлар асарларини она тилимизга ўгирди. Шукур Қурбон маънавий-маърифий ёналишдаги асарлари учун 1989-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг мукофоти билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ Шоир Шукур Қурбон (Олимжон о’г’ли), 2021-11-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-11-27
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |