Shukur Tolipov
Шукур Толипович Толипов (1908.5.1, Янгийўл, Тошкент вилояти — 1990.28.5, Тошкент) — кимёгар олим. Қозоғистон Фанлар академияси академик (1967-йилдан) Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950), кимё фанлари доктори (1948), профессор (1949). Ўрта Осиё университетни тугатган (1935), шу университетда кафедра мудири (1938-йилдан), декан (1949-йилдан). Уруш қатнашчиси (1941 — 45). Айни вақтда 1967-йилдан Чимкентдаги Қозоғистон кимётехнология институтида илмий маслаҳатчи.
Асосий илмий тадқиқотлари нодир ва тарқоқ элементларнинг аналитик кимёсига оид. Фторидлар ва турли органик реактивлардан фойдаланиб, анализ қилиш усулларини таклиф этган. Органик реагентлар сифатида табиий бирикмалар (анабазин, госсипол, папаверин, пилокарпин ва бошқалар) ва уларнинг синтетик ҳосилаларини ўрганган. Нодир элементлар ва биологик фаол бирикмаларни аниклашнинг фотометрик, комплексонометрик, люминессент ва электрокимёвий усулларини ишлаб чиққан.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |