Шукуржон Файзулло қизи Аминова (2002-йил 16-ноябрда Хоразм вилоятида туғилган) – ўзбекистонлик дзюдочи[2], жаҳон чемпионати совриндори (2021).

Шукуржон Аминова

Шукуржон Аминова 2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 2002-йил 16-ноябр (2002-11-16) (23 ёш)
Хоразм вилояти, Ўзбекистон
Спорт
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Қайси спорт дзюдо
Мураббий(лар)и Сардор Ниёзметов[1]
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Бронза Будапешт 2021 аралаш жамоа
Ёзги Осиё ўйинлари
Кумуш Ханчжоу 2023 аралаш жамоа
Гран-при турнирлари
Олтин Душанбе 2023 57 кг
Осиё чемпионатлари
Кумуш Чирчиқ 2017 44 кг
Бронза Бишкек 2017 44 кг

Биографияси

Шукуржон Аминова 2002-йил 16-ноябрда Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти таркибига кирувчи Қўшкўпир туманида туғилган[1]. 2017-йилдан бошлаб халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қила бошлаган. Мураббийи Сардор Ниёзметов. Аминова Гран-при мусобақаларида 1 та олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, турли ёш тоифаларидаги Осиё чемпионатларида 2 маротаба олтин ҳамда 1 маротаба бронза медали соҳибаси бўлган. Шукуржон Аминова 2022-йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. У 2021-йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида бронза медали билан тақдирланган[3][4].

Шукуржон Аминова Халқаро дзюдо федерациясининг йўлланмаларни қайта тақсимлаш дастурига кўра 57 кг вазн тоифасида Парижда бўиб ўтадиган 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган. Олимпиада доирасидаги дастлабки баҳсда Кот-дъИвуарлик рақибаси Зоулеиҳа Дабонне устидан ғалаба қозонган[1]. Нимчорак финал баҳсида эса Грузиялик дзюдочи Этери Липартелианига мағлуб бўлиб, олимпиададаги юришини тўхтатган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Париж—2024. Дзюдочи Шукуржон Аминова кейинги босқичга йўл олди“. www.дарё.уз. Қаралди: 29-июл 2024-йил.
  2. ↑ „АМИНОВА Шукуржон“. www.www.ижф.орг. Қаралди: 29-июл 2024-йил.
  3. ↑ „Жапан wин михед теам голд ас Wорлд Жудо Чампионшипс cоме то а cлосе“. инсидетҳегамес.биз (2021-йил 13-июн).
  4. ↑ „2021 Wорлд Жудо Чампионшипс ресулц“. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-июл.
  5. ↑ „Париж—2024. Шукуржон Аминова мусобақа билан хайрлашди“. www.дарё.уз. Қаралди: 29-июл 2024-йил.