Исмоилов Шукуруллоҳ Ҳабибуллоҳ о'г'ли (1976-йил 20-феврал, Урганч, Ўзбекистон ССР) – ўзбекистонлик физик фанлари номзоди, иқтисодиёт фанлари доктори (2016), профессор (2020).

Исмоилов Шукуруллоҳ Ҳабибуллоҳ о'г'ли
Таваллуди 1976-йил 20-феврал (1976-02-20) (50 ёш)
Урганч, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби физик
Соҳаси ядро физикаси
Таълими Тошкент давлат университети
Илмий даражаси физика фанлари номзоди
Илмий унвони профессор

Биографияси

Исмоилов Шукуруллоҳ Хабибулла ўғли 1976-йилда Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган. 1998-йил Тошкент давлат университетини тугатган. Мутахассислиги – физик-ўқитувчи. 01.04.07 – “Қаттиқ жисмлар физикаси” ихтисослиги бўйича физика-математика фанлари номзоди. Умумий педагогик стажи 23 йил.

2005-йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Урганч филиалида турли лавозимларда иш фаолиятини олиб келмоқда. 02.09.2020-йилдан 29.12.2023-йилгача Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари лавозимида;

03.01.2024-йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Ш.Ҳ.Исмоилов Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида 1 фундаментал лойиҳа рахбари (2007-2010) ва 1 та Ёш олимларни фундаментал лойиҳаларини қўллаб кувватлаш жамғармаси лойиҳаси (2008-2009) рахбари, ТАТУ да 1 та  амалий лойиҳа (2019-2020) ва 1 та фундаментал лойиҳа (2019) иштирокчиси сифатида қатнашган. Европа иттифоқининг ТЕМПУС ва ЭРАСМУС+ лойиҳалари иштирокчиси.

Республикамиз ва ҳорижий мамлакатлар илмий-техник журналларида 70 дан ортиқ илмий мақолалари чоп қилган. 3 та услубий кўрасатмалар муаллифи.

2014-йил сентябр - декабр ойларида Жанубий Кореянинг Чунг-Анг университетида 4 ойлик малака ошириш курсини ўтаган.

2016-йил январ – феврал ойларида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус та’лим вазирлиги, Бош илмий методик марказида 144 соатлик “Та’лим тизими менежменти” қайта тайёрлаш курси;

2016-йил ноябр – декабр ойларида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус та’лим вазирлиги, Бош илмий методик марказида 352 соатлик “Бошқарув кадрлари захирасини мақсадли ўқитиш” курсларини тугатган.

Оиласи

Оилали. 3 нафар фарзанди бор[1].

Илмий фаолияти

Исмоилов Шукуруллоҳ 2016-йилда иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини, 2019-йилда доцент, 2020-йилда профессор илмий унвонини олган. 6 та ўқув қўлланма, 2 та монография, 45 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[2][3].

Манбалар