Шум бола
„Шум бола“ — ўзбек ёзувчиси ва шоири Ғафур Ғулом қаламига мансуб қисса. Муаллиф асарни 1936-йил ёзган. Қисса бир неча марта нашр қилинган. Қиссада ижодкорнинг болалиги, ХХ аср бошидаги Тошкент ҳаёти тасвирланган.
| Муаллиф(лар) | Ғафур Ғулом |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1936 |
Қисса ўткир ҳажвий асар бўлиб, ҳақиқий воқеалар ва шахслар тақдирига асосланган. Асар марказида ёзувчининг ҳаётидан олинган кўп фактлар турган бўлса-да, у автобиографик эмас. Унда ҳақиқий тарихий фактларга нисбатан бадиий тўқима, фантазия кучли.
Қиссани Ф. Шайҳутдинова[1] (1968) ҳамда А. Наумов[2] (1970) рус тилига, В. Гримич[3] (1991) украин тилига таржима қилинган.
1977-йил асар асосида „Шум бола“ филми суратга олинган. Филм ҳам ўзбек, ҳам хорижий филм танқидчилари таҳсинига сазовор бўлган.
2023-йил асар ББC нашри томонидан барча даврларнинг энг яхши топ-100 болалар китоблари рейтингига киритилган[4]. Шу йили Ғафур Ғулом таваллудининг 120-йиллиги муносабати билан адиб номидаги нашриёт томонидан қиссанинг янги ўзбекча нашри чоп этилган[5].
Сюжети
Қиссада шум бола-Қоравой ҳақида ҳикоя қилинади. Қоравой уйидан кетиб қолиб, ўзининг топқирлиги, зукколиги, шўх-шаддодлиги туфайли турли саргузаштларни бошидан кечиради. Шум бола бир гуруҳ ўғрига, ҳар бир гапга „иннайкейин?“ деб жавоб қайтарувчи бойга, гиёҳванд муллаларга дуч келади.
Қаҳрамонлари
- Қоравой — шум бола
- Омон — Қоравойнинг дўсти
- Қодир ака — самоварчи
- Султон — ўғри
- Шарифжон — мулла
- Сарибой – бой
- Раҳматулло — саркор
- Ҳожи бобо — мулла
Манбалар
- ↑ „Шум бола“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 24-сентябр.
- ↑ „Шум бола“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 24-сентябр.
- ↑ „Шум бола“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 24-сентябр.
- ↑ „«Шум бола» барча даврларнинг энг яхши болалар китоблари рўйхатига киритилди“. Кун.уз (2-июн 2023-йил). Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
- ↑ „“Шум бола” — асрлар ошаётган асар“. Хс.уз (24-ноябр 2023-йил). Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |