Shumanay
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Шуманай — Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги шаҳар, туман маркази. Нукусдан 75 км узоқликда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси —Қорабайли (22 км). Аҳолиси 30,2 минг кишини ташкил этади (2014). Аҳолиси ва хўжаликлари Шуманай каналидан сув олади. Маҳаллий тарихчиларнинг маълумотларига кўра, Шуманай Амударё Каспий денгизига қуйилиб турган пайтларида ва ундан кейинги, Айбуйир (Жампиққалъа) этаги орқали Орол денгизига қуйилган даврларда бир қадар йирик аҳоли пункти бўлган. Амударё ўзанини ўзгартиргандан кейин Шуманай ҳудуди чўлга айланган ва бир асрга яқин қалин чангалзор бўлиб ётган. 1940-йилларнинг бошидан Шуманай ҳудудига ҳозирги Навоий вилоятининг Томди, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманларидан ери унумсиз бўлиб қолган қишлоқлар аҳолиси, қўйчилик билан шуғулланувчи чорвадорлар кўчиб келишган.
Шуманай | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 42°38′19″Н 58°55′2″Э / 42.63861°Н 58.91722°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Республика | Қорақалпоғистон |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1926 |
| Аввалги номлари | шоманай |
| 67 м | 67 м |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | Қорақалпоқ тили |
| Аҳолиси (2014) |
25 400 |
| Миллий таркиб | қорақалпоқлар, ўзбеклар, қозоқлар, туркманлар |
| Конфессиявий таркиб | Мусулмонлар, Христианлар в.ҳ |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 6134 |
| Автомобил коди | 95 |
|
| |
Шуманай шаҳрида "Шуманай момиғи" аксиядорлик жамиятига қарашли пахта тозалаш заводи, ғишт заводи, хўжаликлараро кўчма механизациялашган колонна, қурилиш-таъмирлаш бўлинмаси, қишлоқ қурилиштаъмирлаш корхонаси бор. Автокорхона, МТП, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Умумийтаълим, болалар мусиқа, спорт мактаблари, 3 та касб-ҳунар коллежи, биоэкосан маркази, касб-ҳунар ўрганиш маркази мавжуд. Маданият саройи, марказий кутубхона ва унинг тармоқлари, спорт мажмуаси ва бошқалар спорт иншоотлари бор. Марказий туман касалхонаси ва унинг бўлимлари, поликлиника ва бошқалар тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Туманда 14 та қишлоқ бор.
Иқлими
| иқлими | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Кўрсаткич | Ян | Фев | Март | Апр | Май | Июн | Июл | Авг | Сен | Окт | Ной | Дек | Йил |
| Ўртача максимал, °C | 4 | 5 | 9 | 16 | 21 | 26 | 28 | 26 | 25 | 17 | 11 | 7 | 16,7 |
| Ўртача минимал, °C | −4 | −3 | 2 | 8 | 11 | 15 | 17 | 16 | 11 | 6 | 2 | −2 | 6,6 |
| Ёғингарчилик меъёри, мм | 11 | 9 | 16 | 17 | 10 | 7 | 4 | 6 | 10 | 13 | 16 | 14 | 133 |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |