Shumpeter Yozef

Ёзеф Шумпетер (1883.8.2, Моравия 1950.8.1, АҚСҲ, Коннектикут штати, Таконик шаҳри) — иқтисодчи ва социолог. Вена университетида таълим олган. Австрия Республикасининг молия вазири (1919— 20). Бонн университети (1925—32), 1932-йилдан Гарвард (АҚСҲ) университети профессор Тадбиркорлик масаласи марказий ўрин эгаллаган иқтисодий динамика консепсияси муаллифи. Ш. "самарали рақобат" назариясини асослаб берган. Бу назарияга кўра, "катта бизнес" даврида бозор механизми монополиялар ва рақобат кучларининг ўзаро самарали натижаси тарзида баҳоланди. Динамик иқтисодий сикл консепсиясида сиклликни иқтисодий ўсишнинг қонунияти деб қарайди. Бу консепсияга кўра, иқтисодий ўсиш ва фаровонликнинг ҳаракатлантирувчи кучи — асосий капиталга оммавий инвестициялар киритиш ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |