Shunqor Abdurasulov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Шунқор Абдурасулов (1998-йил 25-май, Тошкент, Ўзбекистон) — Енгил вазн тоифасида иштирок этадиган ўзбек боксчиси. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Осиё ўйинлари кумуш медали (2018-йил), Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари кумуш медали (2019-йил), ҳарбий хизматчилар ўртасида жаҳон чемпиони (2021-йил), халқаро ва миллий ҳаваскорлар боксчилар ўртасидаги кўплаб турнирлар ғолиби ва совриндори.
| Шунқор Абдурасулов | |||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Статистикаси | |||||||||||||||||||||||||||||
| Асл исми | Шунқор Абдурасулов | ||||||||||||||||||||||||||||
| Вазн тоифаси | Енгил (60 килограммгача) | ||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 170 сантиметр | ||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги |
| ||||||||||||||||||||||||||||
| Яшаш жойи | Тошкент | ||||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуди |
1998-йил 25-май Тошкент | ||||||||||||||||||||||||||||
Медаллари ва ютуқлари
| |||||||||||||||||||||||||||||
| Профессионал фаолияти | |||||||||||||||||||||||||||||
| Биринчи жанги | 2017-йил 25-март | ||||||||||||||||||||||||||||
| Охирги жанги | 2017-йил 25-март | ||||||||||||||||||||||||||||
| Жанглари сони | 1 | ||||||||||||||||||||||||||||
Биографияси
Шунқор Абдурасулов 1998-йил 25-майда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида туғилган.
Ҳаваскор боксдаги фаолияти
2016-йилнинг ноябр ойида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 56 кг гача бўлган вазн тоифасида бронза медали совриндори бўл. Ярим финалда америкалик Марc Cастрога очколар ҳисобида ютқазган.[1][2]
2018-йилнинг сентябр ойида Жакартада (Индонезия) бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг 60 кг вазн тоифасида финалда тажрибали мўғулистонлик боксчи Эрденебатин Цендбаатарга[3] ютқазиб, кумуш медали совриндори бўлган.
2019-йилнинг август ойида Грозний шаҳрида ўтказилган Чеченистон Республикасининг биринчи Президенти, Россия Қаҳрамони Ахмат-Хажжи Қодиров хотирасига бағишланган ХИ халқаро турнирнинг 60 килограмм вазн тоифасида финалда россиялик Магомед Шамсаэвни очколар ҳисобида мағлуб этиб, ғолиб бўлган.[4]
2019-йилнинг октябр ойида Уханда шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларида 60 килограмгача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, финалда франсуз боксчиси Энзо Грауга очколар ҳисобида ютқазиб кумуш медали совриндори бўлган[5].
2021-йилнинг сентябр ойи охирида Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ташаббуси билан Москва шаҳрида бўлиб ўтган ҳарбий хизматчилар ўртасида бокс бўйича 58-жаҳон чемпионатида 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этиб, финалда россиялик Константин Ополскийни[6][7] мағлуб этган ва жаҳон чемпиони бўлган.
Профессионал боксдаги фаолияти
2017-йилнинг 25-март куни Шунқор ўзининг профессионал фаолиятини бошлади. Унда Филиппинлик Гилберт Қуддусни мағлубиятга учратиб, профессионал боксдаги илки ғалабасини қўлга киритган[8].
Профессионал боксдаги статистикаси
| 1 жанг, 1 ғалаба (0 нокаут билан). | ||||
|---|---|---|---|---|
| 1 | 1-0 | 2017-йил 25-март | Гилберт Қуддус | |
Манбалар
- ↑ „5. АИБА Ёутҳ Wорлд Чампионшипс — Сибур Арена, Санкт Петерсбург, Руссиа — Новембер 17-27, 2016“. Аматеур-бохинг.стрефа.пл. Қаралди: 2022-йил 30-июн.
- ↑ Павитт, Мичаэл. „Руссиан паир эарн АИБА Ёутҳ Wорлд Чампионшипс финал споц“. ИнсидеТҳеГамес.биз (25-ноябр 2016-йил). 2022-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2020-йил.
- ↑ „Бохинг Ресулц Боок“. 2018 Асиан Гамес. 28-май 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2020-йил.
- ↑ „ХИ Международный турнир по боксу посвященный памяти Первого Президента ЧР, Героя России АХМАТ-ХАДЖИ КАДЫРОВА 2019“ (рус). РусБохинг.ру. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
- ↑ „Ресулц - Паге 37“. 2019 Милитарй Wорлд Гамес. 2019-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2020-йил.
- ↑ „Узбекистан выиграл три финала Чемпионата мира среди военнослужащих“ (рус). Юз.уз (2021-йил 26-сентябр). Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
- ↑ „Тҳе 58тҳ Wорлд Милитарй Бохинг Чампионшипс финишед ин Мосcоw“ (рус). ИБА. (2021-йил 27-сентябр). Қаралди: 2022-йил 10-июл.
- ↑ „Шункор Абдурасулов“ (эн). БохРеc. Қаралди: 2022-йил 10-июл.