Шуруппак, Шуриппак (ҳозирги Фара шаҳри харобаси) — Шумердаги қадимий шаҳар. Шумер афсонасига кўра, донишманд Зиусудра (бобилча — Утнапишти, юн. — Ксисутр) ватани бўлиб, у худонинг маслаҳатига кўра, кема қуриб тўфондан омон қолган. шаҳридан мил. ав. 26 асрга оид хўжалик ва юридик ҳужжатлар ҳамда ўқув қўлланмалари архиви топилган. Мил. ав. 3минғ йиллик охирига келиб Ш. ўз аҳамиятини йўқотган.