Шурут илми – ҳуқуқий шартномалар ва уларни тузишни ўргатадиган фан соҳаси. Шартномаларни қонуний расмийлаштириш бўйича ишлаб чиқилган, аниқ бир ўзгармас низомга солинган қоидалар мажмуаси. Кенг ма’нода фиқҳда келтириладиган барча турдаги ақдлар, келишувлар, васиқалар, вақф ва бошқа расмий қози ҳужжатларини расмийлаштириш қонун-қоидаларидир. Атама ва назария сифатида илк бор Муҳаммад аш-Шайбонийнинг “ас-Сияр ал-кабир” ("Катта сийрат") асарида тилга олинган. Имоми А’замнинг «Китоб аш-шурут» («Шартномалар ҳақида китоб»)[1] асарида ҳам мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 11-март.

Адабиётлар