Shuturangur
Шутурангур — халқ селексиясида чиқарилган ўртапишар хўраки ва майизбоп узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Ватани Ўрта Осиё. Тупи кучли ўсади. Барги йирик, ўртача кертикли, бироз тўрсимон буришган. Гули икки жинсли. Узум боши йирик (бўйи 24—25 см, эни 18—20 см), ўртача оғирлиги 450—600 г, 700—1200 г келадиганлари ҳам учрайди, ғужуми йирик, овалсимон, тўқ қизил, эти тиғиз, карсиллайди, пўсти юпқа. Таркибида қанд миқдори 20—22%, нордонлиги 4— 4,5%. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 32003700*да 150—153 кунда, август охири — сентябрнинг 1-ярмида пишиб етилади. Ҳосиддорлиги 80—120 с/га. Янгилигида ейилади, майиз солинади, консерва қилинади. Узоқжойларга юборишга чидамли.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |