Шварцберг Дора (олмонча: Дора Счwарзберг туғилган пайтидаги исми Изидора Рафаиловна Шварцберг, 1946-йил 27-март, Тошкент шаҳри[1]) – Австриялик скрипкачи ва мусиқа ўқитувчиси. Карелия Республикасида хизмат кўрсатган артист[2].

Шварцберг Дора
Таваллуди олмонча: Дора Счwарзберг , ибронийча: איזידור רומנוב‎
1946-йил 27-март
Жанрлар классик мусиқа
Касби Ўқитувчи
Фуқаролиги  Ўзбекистон ССР Avstriya bayrogʻi Австрия

Ҳаёти

Шварцберг Дора яҳудий театр мусиқачилари оиласида туғилган. Ота-онаси билан Николаевда (1949-1955), кейин Кишинёвда яшаган. У ерда ота-онаси Молдованинг „Жок“ халқ рақс ансамблида ишлаган[3]. Одессадаги П. С. Столярский мактабининг битирувчиси (ўқитувчи Бениамин Мордкович[4]). Москва консерваториясини тугатган (1966-1971-йил).

Фаолияти

1969-йилда Паганини халқаро скрипка танловида 4-ўринни эгаллаган. Дора доимий равишда пианиночи Борис Петрушанский билан дуэт куйлайди. 1971-йилда Мюнхендаги АРД танловида у билан иккинчи ўринни эгаллаган.

1973-йилда Исроилга кўчиб келган. Турмуш қургандан кейин, Ню-Ёркка кўчиб ўтади[5]. Сўнг, Маннес коллежида[6] дарс беради. Шварцберг мунтазам равишда Европа ва Американинг консерт залларида чиқиш қилган. 1989-йилдан бери доимий равишда Россияда гастролларда бўлади. Унинг аргентиналик виолончелчи Хорхе Боссо билан ижодий дуэти ҳаммага маълум. Марта Аргерич билан ансамблда ҳам чиқиш қилган.

Дора Шварцберг кўплаб халқаро мусиқа танловлари ва фестиваллари, жумладан Сахаров халқаро санъат фестивали иштирокчиси ва ғолиби. 1976-йилда Карл Флесч скрипка танловида биринчи ўринни эгаллаган. 1989–2018-йилларда Вена санъат ва мусиқа институти профессори бўлган. Талабалар орасида Патрисия Копатчинская, Марианна Василевалар ҳам бор эди[7]. 2018-йилдан бери Тел-Авив университети қошидаги Бучман-Меҳта мусиқа мактаби профессори бўлиб ишламоқда.

Оиласи

Отаси – Рафаил Шварцберг, скрипкачи, Руминиядан[4]. Онаси – Мира Израилевна Шендерович (1921-?[8][9]), виолончелчи, Киевдан[10][11]. Қизи – Нора Романова-Шварцберг, скрипкачи.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ Татьяна ПОСТНИКОВА. „Момент игры Доры Шварцберг“ (ру) (деадлинк). Восточно-Сибирская правда. 2012-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-июл.
  2. ↑ Постановлениэ председателя правителства Республики Карелия от 26 апреля 1995 г. Н 315 о присвоэнии почетного звания „Заслуженний артист Республики Карелия“ Шварсберг-Романовой Доре Рафаиловне
  3. ↑ „Марк Яковлев. Дора (эссе о жизни Дори Шварсберг)“. 2022-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Марк Яковлев. Эссе о жизни Дори Шварсберг“. 2022-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
  5. ↑ Дора Шварсберг „Обнимитес, миллиони!“
  6. ↑ „Дора Счwарзберг Исраэл/Аустриа“. 2022-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
  7. ↑ Интервю с Патрициэй Копачинской
  8. ↑ Мира Израилевна Шендерович с родителями в эвакуационних списках (1942): Указана как музикант эврейского театра.
  9. ↑ Фрида Паланкер’с Орал Ҳисторй Интервиэw он Cентропа
  10. ↑ Процесс начинаэця с хочу[сайт ишламайди]
  11. ↑ Момент игри Дори Шварсберг